Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ОНАДАН фарзанлари улуши МИБ орқали олиб берилди.
2024-11-18 21:07:14 364
Афсус, шунақаси ҳам бўларкан
ОНАДАН фарзанлари улуши МИБ орқали олиб берилди.
Қонунчилигимизда, мерос қолдирувчининг вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсиз болалари, шу жумладан фарзандликка олган болалари, шунингдек меҳнатга қобилиятсиз эри-хотини ва ота-онаси, шу жумладан уни фарзандликка олганлар, васиятноманинг мазмунидан қатъи назар, қонун бўйича ворис бўлганларида улардан ҳар бирига тегиши лозим бўлган улушнинг камида ярмини мерос қилиб оладилар. Бироқ, айрим ҳолларда бу амалга ошмайди, оқибатда мерос иши суд тартибида кўриб чиқилади.
Мажбурий ижро бюросининг Бағдод туман бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг ижро варақасига асосан Х.У.дан ундирувчилар қизлари Д.У., З.К. ва ўғиллари М.У., М.У.лар фойдасига 57 млн. 700 минг сўм миқдорида мол-мулк улушидан компенсация ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Қарздор ОНА фарзандларига ўз ихтиёри билан мол-мулкдан улушни қариндошларига тўлаб бермагани сабабли мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.
Бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида Х.У.дан мазкур пул маблағлари тўлиқ ундирилиб, ундирувчи томонидан тақдим этилган банкдаги ҳисоб рақамига ўтказиб берилиб, ижро иши амалда тамомланди - дея ҳабар берди Бюронинг туман бўлими бошлиғи Жасурбек Юлдашев.
https://t.me/bagdodim_news