Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бағдод тумани ҳокимлиги муассислигидаги “Бағдод ҳаёти” газетси охирги марта 2022 йил 30-сентябрда чоп этилган экан.
2025-01-09 18:35:59 115
2024-йил 30 декабрь куни туман нашрининг 2024 йилдаги айрим ҳабарларини ўз ичига олган “йилнома”си чоп этилди.
Албатта, поёнига етган 2024 йил бағдодликлар учун омадли келди десак муболаға бўлмайди. Туман ҳокими Ғанижон Солиев бошчилигида меҳнаткаш тумандошларимиз барча йўналишларда натижалар кўрсатди ва режалар бажарилди. Ижобий натижалар қаторида энди ҳокимлик муассислигидаги газета ҳам бор.
Туман раҳбарининг матбуотга, ОАВ вакилларига эътиборли бўлииши, туманимиз рўзномасини тиклаш бўйича берган топшириқлари сабаб бугун бағдодлик газетхонлар қўлига “Бағдод ҳаёти” қайтди.
Қувонарлиси, 2025 йилдан туманимизнинг барча жабҳадаги ютуқ ва камчиликларини оммага эълон қилишда расмий веб саҳифалардан ташқари яна бир “минбар” пайдо бўлди.
p/s: Ҳа, “йилнома”ни нашрга тайёрлашда жузий камчиликларимиз бордир, асосийси ҳаракат ва натижа қилдик. “Бағдод ҳаёти” газетасига 2025 йил учун обуна бўлинг! Бу барча бағдодликлар учун холис минбардир.