Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бағдод туманида 14-январь — Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топган сананинг 33 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
2025-01-15 20:07:25 954
“Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида бўлиб ўтган тадбир аввалида Бағдод тумани ҳокими Ғанижон Солиев барчани байрам билан табриклади.
- Мамлакатимиз давлат хавфсизлиги ва барқарорлиги, сарҳадлари дахлсизлигини таъминлаш бўйича тактик ва стратегик вазифаларни самарали ҳал этишга қодир, замонавий, ҳар тарафлама пухта қуролланган, профессионал Армияни ташкил этиш ишлари ўзининг юксак босқичида.
Тинчлик ва осойишталик, хотиржамлик ҳукм сурган жойда эзгу ишлар бардавом бўлади. Бу ҳаётий ҳақиқатни халқимиз истиқлол йилларида Президентимиз ташаббуслари билан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мисолида янада теран англаб етмоқда.
Ватан ҳимояси каби шарафли бурчни ўтаётган аскарларимизни, уларнинг ота-оналарини марду-майдон йигитларимизни яна бир бор самимий муборакбод этаман – деди туман раҳбари.
Байрам дастурини туман сектор раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, байналминал жангчи фахрийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбий қисмларда йигитлик бурчини адо этган ҳарбий хизматчилар ва кўплаб тумандошларимиз катта завқ билан кузатиб боришди.
Ватан ҳимояси йўлида хизмат мажбуриятини сидқидилдан бажарган, ҳарбий соҳада жасорат кўрсатиб шарафли бурчини оқлаган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди.
Тадбирнинг бадиий қисмида туман Маданият бўлими хонандалари, “Мангуберди ишдошлари” НТМ ўқувчилари иштирокида Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар куйланди, саҳна кўринишлари, ҳарбий чиқишлар намойиш этилди.