Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
#ҲОКИМ_ҚАБУЛИ: АҲОЛИ МАНФААТЛАРИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
2025-01-15 20:14:07 954
Фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш — бугуннинг долзарб вазифаларидан бири.
Бағдод туман ҳокими Ғанижон Солиевнинг бугунги қабули ҳам айни шу жиҳатдан аҳамиятли бўлди.
Қабулда тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. Учрашув чоғида фуқароларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, адолатни қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
28 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Ҳар бир мурожаат мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди.
Моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, газ, сув, электр таъминотини яхшилаш каби 15 та мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилиб, қўшимча ўрганиш, муддат талаб этилган 6 таси назоратга олинди. 7 та мурожаатга атрофлича тушунтиришлар берилди.