Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

#Жараён 27.01.2025 Еттинчи чақириқ халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгашининг навбатдаги 4 сессияси бўлиб ўтди.

×

 2025-01-27 18:44:10    481

PDF yuklash
Chop etish


Сессия ишида маҳаллий Кенгаш депутатлари, туман сектор раҳбарлари, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Жўраева Гулчехра Махамаджоновна, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашишди.

???? Сессия кун тартибида қуйидаги 12 та масалалар кўриб чиқилди:⤵️

1. Халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгаши ҳамда доимий комиссияларнинг 2025 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида.

2. 2025 йилда Бағдод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар кесимида амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳамда 2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликдан чиқариш ойма-ой мақсадли кўрсаткичлари тўғрисида.

3. Тумандаги 1-сектор раҳбари Солиев Ғанижон Шералиевичнинг 2024 йил 12 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли Қарори ижроси тўғрисида ҳудудларда амалга оширган ишлар юзасидан ҳисоботи.

4. 2024 йил 12 ойида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти бўйича ахбороти ҳамда 2-сектор ҳудудида 2024 йил 12 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли Қарори ижроси тўғрисида ҳудудларда амалга оширган ишлар юзасидан ҳисоботи.

5. Бағдод тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи Ф.Т.Хайитовнинг 2024 йил 12 ой давомида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликга қарши кураш бўйича 3-сектор ҳудудида 2024 йил 12 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли Қарори ижроси тўғрисида ҳудудларда амалга оширган ишлар юзасидан ҳисоботи.

6. Ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари-жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи И.Мелибоевнинг 2024 йил 12 ойи давомида туманда жамоат хафсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликга қарши кураш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи.

7. Бағдод тумани 4-сектор раҳбари Абдурахмонов Абдумалик Абдурахимовичнинг 2024 йил 12 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли Қарори ижроси юзасидан ҳудудларда амалга оширган ишлар юзасидан ҳисоботи.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бағдод тумани Халқ қабулхонаси мудирининг 2024 йил 12 ойида Бағдод туманида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан ахбороти тўғрисида.

9. Мажбурий ижро бўлими бошлиғи Ж.Б.Юлдашевнинг 2024 йил 12 ойи давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи.

10. Бағдод туман Адлия бўлими бошлиғининг 2024 йил 12 ойи давомида туманда давлат органлари ва ташкилотларида норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича олиб борилган ишлар ҳолати юзасидан ахбороти тўғрисида.

11. Туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Ж.Садриддиновнинг 2024 йил 4-чорагида туман маҳаллий бюджети ижроси ҳамда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳамда Бағдод туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил бошида аниқланадиган эркин қолдиқ маблағларидан фойдаланиш тўғрисида.

12. Бағдод тумани ҳудудида жойлашган “Истироҳат боғи”ни номлаш ва давлат реэстр базасига киритиш тўғрисида.

 

????Кун тартибидаги масалалар бўйича мутасаддиларнинг ҳисоботлари эшитилди. Сессия иштирокчилари ва депутатлар томонидан фикр-мулоҳаза ва таклифлар  билдирилди.

 

✔️Муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.