Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ СОВРИНДОРЛАРИ МУНОСИБ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ
2019-08-14 12:16:30 1271
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган беш ташаббусга кўра, мамлакатимиз ёшларини муносиб равишда камолга етказиш учун улар маданият ва санъатга, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилинмоқда, компьютер технологиялари ҳамда интернетдан самарали фойдаланишларига имкониятлар яратилмоқда, китобхонликни тарғиб қилиш, ҳар бир ҳудудга бадиий, тарихий, илмий, оммабоп мавзулардаги китобларни етказиб бериш, қизларни тикув-трикотаж ва бошқа хайрли ишлар билан банд этишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Эътиборлиси, Бағдод туманида ҳам бу эзгу ташаббуслар аллақачон кутилганидек самара бера бошлади.
Гап шундаки, туман болалар-ўсмирлар спорт мактабининг белбоғли кураш тўгараги аъзолари – Нодирахон Мамажонова ҳамда Чаросхон Турсунова 8-10 август кунлари спортнинг айни йўналишида ўтказилган Жаҳон чемпионатида қатнашиб, фахрли ўринларни қўлга киритишди. Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида 2002-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида ташкилланган мазкур халқаро мусобақа вакилларимиз учун муносиб синов майдонига айланди. 52 килограммли иштирокчилар сафида гиламга кўтарилган Нодирахон сўнгги баҳсдагина рақибга имкониятни бой бериб қўйди ва иккинчи ўрин билан кифояланди. Чаросхон эса 44 килограммли ҳаваскорлар билан тенгма-тенг кураш олиб борди, бироқ тажрибали рақибларнинг қўли баланд келди ва у якунда бронза медаль билан тақдирланди.
Бугун, 13 август куни спортчи қизларимиз тантанали равишда кутиб олинди. Болалар-ўсмирлар спорт мактабида ташкилланган маросимда туман ҳокими Алибек Турсунов ҳам қатнашиб, жаҳон чемпионати совриндорларини эришилган натижалар билан самимий қутлади ва туман ҳокимлигиининг эсдалик совғаларини топширди.
- Юртбошимиз илгари сурган беш ташаббусни тўла амалга оширишни ҳар бир раҳбар ўз зиммасига олиши зарур, – деди туман ҳокими. – Бугун ўзини жамият тараққиёти учун бурчлиман, деган инсон уйғонмаса бўлмайди! Уйғоқлик – жамият ҳаётига, ёшлар келажагига бефарқ бўлмаслик, бугунги инсонпарвар ислоҳотларга нисбатан лоқайд яшамаслик, демакдир! Мен бу қизларнинг кўзларида ғалабага ташналикни кўряпман. Насиб қилса, келгусида уларнинг кўксини олтин медаллар безаб туради!
Шу ўринда эслатиб ўтиш лозимки, Олмалиқдаги жаҳон чемпионатида Германия, Исроил, Ҳиндистон, Эрон, Хитой каби
- Ҳозир жудаям ҳаяжондаман, - дейди биз билан суҳбатда Нодирахон Мамажонова. – Тақдирлаш маросимида исм-шарифим тилга олинганида қандай севинган бўлсам, ҳозир ҳам шундай ҳислар биланман. Бу натижага осонгина эришмадик, албатта. Бунда мураббийимиз Шириной Турсунованинг хизматлари катта бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, у кишига самимий миннатдорлик билдираман. Биз ёшлар бугун жада-жуда бахтиёрмиз. Сабаби, бизни ҳамиша ва ҳар ишда қўллаб-қувватлаб турадиган Юртбошимиз бор! Қаерда бўлмайлик, муҳтарам Президентимизнинг оталарча меҳрини-муҳаббатини ҳис қилиб турамиз. Мен бу ғалабамни жонажон Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлайман!
Ёш спортчиларни тантанали кутиб олиш ва муносиб тақдирлаш мақсадида ташкилланган тадбирда, шунингдек, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Бахтиёр Холдаров, жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Қаҳрамон Миртазақулов, болалар-ўсмирлар спорт мактаби мураббийлари ва ёш спортчилар иштирок этди.
Бағдод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.