Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТУМАН ҲОКИМИ ТАШАББУСИ БИЛАН таълим соҳаси ходимлари учун ИХТИСОСЛАШГАН МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛЛАНДИ
2019-08-20 11:50:06 1210
Бугун, 20 август куни Бағдод тумани халқ таълими бўлимида тегишли олий ўқув юртларидаги таҳсилни тамомлаб қайтган, шунингдек, айни пайтда ишга жойлашиш масаласида мурожаат қилган педагоглар учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкилланди.
Туман ҳокими Алибек Турсунов ташаббуси билан илк марта ихтисослашган ҳолда ташкилланган мазкур ярмарка ишида қатнашганлар, унинг ижтимоий аҳамияти ҳақида алоҳида фикр билдирдилар. Таъкидланишича, ушбу амалиёт таълим тизимида коррупцияга қарши курашни янада қатъийлаштиради ҳамда соҳада шаффофликни, тенгликни ва ошкораликни таъминлайди.
- Оммавий ахборот воситалари орқали қайсидир мактаб директори ёки халқ таълими бўлими мудирининг ходимни ишга жойлашда пора талаб қилгани ёки шунга ўхшаш маълумотлар кўзга ташланиб қолади, - деди туман ҳокими. – Биз шу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадидамиз. Токи, соҳада ишлашни истаган ҳар қандай педагог ортиқча расмиятчиликка, коррупцияга дуч келмасин! Ярмарка давомида ҳақиқатан ҳам соҳа фидойилари, изланувчан, интилувчан, ўз касбига меҳр берган педагоглар, ёш кадрлар саралаб олинишига ишонаман.
Туман халқ таълими бўлими мудири Тўлқиной Тожиеванинг маълум қилишича, меҳнат ярмаркаси кунига қадар иш сўраб мурожаат қилган педагоглар сони 300 нафардан ортиб кетган.
- Ҳозирда бўлим тасарруфидаги таълим муассасаларида
Моҳирабону Исмаилова 2018 йилда Россия Федерацияси Тверь Давлат университетининг рус тили ва адабиёти факультетини тамомлаган. Унинг айтишича, Ўзбекистонга қайтгач, аввало, тегишли ҳужжатларини нострификациялаш учун тақдим қилган. Айни пайтган келиб, “Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарорига мувофиқ, унинг дипломи тан олинди.
- Бугунги меҳнат ярмаркасида иштирок этиб, ўзим кўзлаган натижага эриша олганимдан жуда хурсандман,- дейди Моҳирабону биз билан суҳбатда. – Махсус ҳайъат қарорига кўра, 2019-2020 ўқув йилидан эътиборан туманимиздаги 20-умумий ўрта таълим мактабида ўз йўналишим бўйича иш бошлайман. Насиб қилса, бор билимим, маҳоратим ва истеъдодимни ўқувчиларнинг порлоқ келажаги йўлида сафарбар этаман.
Меҳнат ярмаркаси ишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бағдод туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Фазлиддин Очилдиев ҳам қатнашди ва ярмарка ишини юқори баҳолади.
Бағдод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.