Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“ЕТМИШБОЙ ҲОЖИ ОТА”НИНГ РЕЖАСИ ЕТМИШГА ЕТАДИ. ЮЗГА-ЧИ?..
2019-09-27 17:35:02 1328
Сентябрь охирлаб, ғалвир сувдан кўтариладиган – сарак саракка, пучак пучакка ажраладиган муддат яқинлашмоқда. Даромад олишни, ўзини ҳам, эл-юртни ҳам бой қилишни кўзлаган фермер борки, даладан бери келгани йўқ: заҳматли меҳнат эвазига етиштирилган “оқ олтин”ни сўнгги мисқолига қадар йиғиб-териб олиш илинжида. Бир ёқда Она табиат ўз саховатини кўз-кўз қилиб турибди: “Мана сенга олам-олам гул, этагингга сиққанича ол”, дея...
Хўш, Бағдод туманида жорий йилги пахта йиғим-терими қандай аҳволда? Мавсум уюшқоқлиги қай омилларда намоён бўлаётир? Давлатга пахта хомашёсини сотиш бўйича контрактация шартномасини имзолаган фермерлар ўз зиммаларидаги мажбуриятларни уддалашга қодирми?
Туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Пахта терими бўйича мониторинг маркази”дан олинган маълумотларга кўра, 26 сентябрга қадар маррага етиб келган фермер хўжаликлари сони 15 тага яқинлашиб қолди. Давлатга 14 минг 400 тонна миқдорида қимматбаҳо саноат хомашёси етказиб беришни мақсад қилган бағдодликлар шу кунгача 9 минг 131 тонналик хирмон кўтаришди (режага нисбатан 63,4 фоиз). Уюшқоқлик, кўтаринкилик каби бу мавсумда муҳим саналган сифатлар пахта майдонларидан кунига 640-650 тонна атрофида ҳосил йиғиб-териб олинаётганида манаман деб кўриниб турибди. Бироқ бундай умидбахш белгилар айрим фермерлар манглайида зоҳир бўлмаяпти.
“Етмишбой ҳожи ота” фермер хўжалиги аъзолари бу мавсумда
Хўжалик тасарруфидаги пахта майдонларини кўздан кечирар эканмиз, таъбимиз хира тортди. Ғўза қатор оралари ўз вақтида бегона ўтлардан тозаланмагани боис, ҳосил ҳам шунга яраша. Яккам-дуккам теримчи опа-сингилларимиз ҳар ён-ҳар ёнда эгатларга эгилган. Авж йўқ! Кўтаринкилик йўқ!
Иш бошқарувчи Аҳроржон Очилдинов мазкур ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилади:
- Туманимиз раҳбарлари эътироз билдирганича бор: бошида чинданам бир оз сусткашликка йўл қўйдик. Уюшмаган аҳолини етарли даражада жалб қила олмадик. Тан оламан, бу борада ҳалиям оқсаяпмиз. Лекин ҳолатни ўнглаш мақсадида керакли ишларни қиляпмиз. Масалан, теримчиларнинг ҳар кунлик терим пулини даладан чиқмасларидан беряпмиз. Тушлик ва бошқа маиший шарт-шароитларни ҳам яхшилаб олдик. Энди-и-и, шуни айтишим керакки, хўжалигимиз ташкил этилганидан буён, 2-3 йилни инобатга олмаганда, барча режаларни бажариб келган. Лекин яқинда ўтказилган оптималлаштириш жараёнида ёнимизда жойлашган ва нисбатан қолоқ бўлган “Умарали Одил” фермер хўжалигининг экин майдонлари ҳам бизга қўшиб берилди. Мана, кўриб турибсиз, аёлларимиз пахта тераётган бу пайкалларда агротехник тадбирлар ўз вақтида бажарилмаган, сувида кечиккан, бегона ўтлардан тозаланмаган. Хуллас, аввалги фермер талаб даражасида ишламаган. Шу ҳол бизнинг оёғимиздан чалиб турибди энди. Тўғри, пахтани бошқа биров эккан, деган гап билан ўзимизниям, раҳбарларимизниям овунтирмоқчи эмасмиз. Насиб қилса, белгиланган режани албатта бажарамиз!
Хўш, хўжалик иш бошқарувчиси “режани бажарамиз!” дея қатъий ишонч билдирмоқда. Шу ўринда, “ниманинг ҳисобига?” деган ҳақли савол туғилади.
- Мана, қаранг: 26 сентябрга келиб, давлатга 64 тонна пахта сотдик. Хирмонда териб олинган ва ҳозирда қуритилаётган 18 тонна ҳосилимиз бор. Буларни қўшинг – 82 тонна! Яна
Албаттаки, меҳнат қилган инсон манфаат кўришни истайди, жўяли асосланмаган ҳисоб-китоблар билан ўзини ўзи овутиб-совутади. Бироқ, ҳақиқатни айтадиган бўлсак, ҳали териб олинмаган пахта – бизники эмас! Ахир октябрь – ёмғирли-туманли кунлар эшик қоқиб турибди. Мавсум бошидан буён 35-40 чоғли теримчи билан эндигина режанинг 41 фоизини адо этган фермер, ана боринг, етмишга илашиб қолар, лекин юзлик маррага етиши қийин-ов. Майли, яхши гумонда бўламиз: “Етмишбой ҳожи ота” фермер хўжалиги аъзолари эртадан бошлаб шиддатни оширар ва тез кунда илдамлар сафига қўшилар...
Бағдод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.