Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШНИ ЎТКАЗИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ МАЗМУН-МОҲИЯТИГА БАҒИШЛАНДИ

×

 2019-10-03 14:08:39    1472

PDF yuklash
Chop etish


Давлат раҳбарининг жорий йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятини ўрганиш мақсадида Бағдод тумани ғазначилик бўлинмаси ходимлари учун давра суҳбати ташкилланди.

Туман статистика бўлими ташаббуси билан ўтказилган мазкур тадбир аввалида бўлим бошлиғи Ф. Ҳамдамов сўз олиб, Президент фармони юзасидан батафсил тушунча бериб ўтди.

– Мамлакатимиз ўз мустақиллигига эришганидан буён аҳолини рўйхатга олишдек кенг кўламли тадбир ўтказилган эмас, - дея таъкидлади Ф. Ҳамдамов. – Бу тадбир мамлакатда яшовчи барча аҳоли тўғрисидаги маълумотларнинг асосий манбаи бўлиб, келгуси 10-20 йиллик ривожланишнинг прогноз параметрларини ҳисоблашнинг пойдевори ҳисобланади. Бундан ташқари, бу тадбир кенг миқёсда рўйхатга олиш давридаги аҳолининг сони, жинси, ёши, оилавий аҳволи, маълумоти даражаси, яшаш шароити, иш билан бандлиги, миллати, фуқаролиги ҳамда жамият ривожланиши учун зарур бўлган бошқа бир қатор муҳим маълумотларни олиш имконини беради.

Давра суҳбати давомида туман статистика бўлими бош мутахассиси Ш. Жабборов аҳолини рўйхатга олишнинг мақсади ва вазифалари, мазкур жараёнга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш босқичлари, тадбир харажатларини молиявий таъминлаш масалалари тўғрисида сўз юритди. Маълум қилинишича, аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёни 3 босқичдан иборат бўлиб, дастлабки босқичда:

рўйхатга олиш дастури, рўйхатга олиш варақаларини тайёрлаш;

синов асосида аҳолини олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, натижаларни таҳлил қилиш;

замонавий хариталаш технологияларидан фойдаланган ҳолда аҳолини рўйхатга олишни ташкиллаштириш;

рўйхатга олиш участкаларини бино, модиий техника воситалари, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлаш ва бошқалар инобатга олинади.

Иккинчи босқичда аҳолини рўйхатга олиш ишлари амалга оширилса, учинчи босқичда бирламчи маълумотлар автоматлаштирилган тизимга киритилиб, кодланади ва натижалар эълон қилинади.

Якунда туман ғазначилик бўлими бошлиғи С. Тожибоев сўз олиб, давра суҳбати қатнашчиларига миннатдорлик билдирди ва ушбу муҳим ижтимоий жараёнда ҳар бир фуқаро фаол иштирок этиши лозимлигини таъкидлади.

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.