Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТУМАНИМИЗ ФЕРМЕРЛАРИ “ХЕТТРИК”КА ЭРИШДИ
2019-10-12 10:45:10 1080
Туманимиз миришкорлари бу йил қишлоқ хўжалигида ўзига хос “хеттрик” қайд этишди. Чиллаки ҳосил – пилла етиштириш ва давлатга ғалла сотиш режаларини ортиғи билан уддалашга муваффақ бўлган деҳқонлар 11 октябрь куни пахта тайёрлаш режасини ҳам бажаришди.
Жорий мавсумда 5 минг
Эътиборлиси, туманда бу йилги мавсумда ҳар гектар ердан 40-45 центнердан ҳосил олган фермерлар сафи кенгайди. Жумладан, “Амиробод”, “Онажон”, “Боғи Эрам”, “Бардош элита файз”, “Яшил водий пахтазори”, “Темиров Зайнулло”, “Пойқадам Бағдод”, “Нурмуҳаммад боғи”, “Қоракўл пахтазори” каби фермер хўжаликларида ана шундай юқори кўрсаткичлар қайд этилди. Уларнинг ҳар бири пахтачиликдан 200-250 миллион сўм даромад олмоқда.
- Биз бу ғалабани 23 йил кутдик, - дейди туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Орифжон Ҳалимов. – Ҳозиргача эсимда бор, 1993 йилда туманимиз пахтакорлари режани бажаришга муваффақ бўлишган. Лекин ўша йили ғаллачиликда ишимиз юришмаганди. Ўшандан буён белгиланган режаларни уддалаш деҳқонларимизга армон бўлиб қолаётганди. Мана, орадан шунча йил ўтиб, қишлоқ хўжалигининг 3 та йўналишида юқори натижа қайд этиб турибмиз. Бундан фермерларимиз ҳам, халқимиз ҳам жуда хурсанд.
Айни пайтда туманда 2020 йил ҳосили учун дон экиш ишлари қизғин давом этмоқда.
Бағдод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.