Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАРНИНГ ТУМАН КЕНГАШЛАРИГА САЙЛОВДА ҚАТНАШИШ УЧУН ИЖОЗАТ БЕРИЛДИ
2019-10-18 17:07:40 1061
Халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгаши сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси мавжуд партияларнинг туман Кенгашларига жорий йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этишга ижозат берди. Шу муносабат билан туман сайлов комиссиясининг молия бўлими биносида жойлашган штабида брифинг ташкилланди. Унда туман сайлов комиссияси аъзолари, 5 та сиёсий партия раислари ҳамда туман ҳокимлиги вакиллари қатнашди.
Брифингни туман сайлов комиссияси раиси Аҳроржон Хатамов очиб, даставвал йиғилганларга комиссия аъзоларини бирма-бир таништирди. Шундан сўнг бу йилги сайловнинг аввалгиларидан кескин фарқланиши, амалдаги қонунчиликка киритилган ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.
- Хабарингиз бор, жорий йилги сайлов яқиндагина қабул қилинган Сайлов кодексига асосан ўтказилади, - деди А. Хатамов. – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида ишлаб чиқилган ушбу кодекс билан миллий сайлов тизимида бир қатор ўзгаришлар юз берди. Жумладан, парламентда барча сиёсий кучлар учун тенг шароитлар яратилиши назарда тутилди. Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакилларига парламент қуйи палатасида белгиланган 15 та депутатлик ўрни квотаси бекор қилинди. Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатининг амал қилиш тартиби қонун даражасида белгиланди. Сайлов ҳуқуқини кенг таъминлаш мақсадида ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этган шахсларга сайлаш ҳуқуқи берилди. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарори билан тасдиқланган Олий Мажлис Сенати аъзоларини сайлаш тартиби тўғрисидаги Низом бекор қилиниб, Сенат аъзоларини сайлаш тартиби кодекс даражасида белгиланди. Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига номзод кўрсатиш тартиби бекор қилинди. Умуман олганда, янги кодексда
Халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси Сайлов кодексининг 20- ҳамда 89-моддаларига мувофиқ, сайловда қатнашиш учун тақдим этган ҳужжатларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, “Адолат” социал-демократик партияси ҳамда янги ташкил этилган Ўзбекистон Экологик партиясининг туман кенгашларига сайловда иштирок этиш учунга ижозат бериш тўғрисида қарор қабул қилди. Комиссия раиси мазкур қарор нусхасини топширар экан, ҳар бир партиянинг туман кенгашлари етакчисига муҳим сиёсий жараёнда омад тилади.
Бағдод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.