Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ҲОКИМ САЙЛОВ УЧАСТКАЛАРИНИ КЎЗДАН КЕЧИРДИ

×

 2019-10-24 21:45:25    1222

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани ҳокими Алибек Турсунов бир гуруҳ масъуллар ҳамроҳлигида муҳим сиёсий тадбир – шу йилнинг 22 декабрь санасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарлик кўриш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида сайлов участкаларида бўлди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтайликки, туманда Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 1 та, халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи 3 та, Бағдод тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи 30 та сайлов округи ва уларга бириктирилган 50 та сайлов участкаси ташкилланган. 131 минг 400 нафардан ортиқ фуқаро мазкур жараёнда қатнашиб, конституцион ҳуқуқидан фойдаланиши ҳамда ўз сиёсий танловини ифода этиши мумкин.

- Бу йилги сайлов янгиланаётган Ўзбекистонимиз учун, халқимиз учун байрамдек ўтиши керак, - деди туман ҳокими. – Бунинг учун ҳар бир сайлов участкасида файз, шукуҳ бўлиши, сайловчилар учун барча шароитлар яратилиши шарт. Участкаларнинг талаб даражасида жиҳозланишидан тортиб, биноларнинг ёритилиши, иситилиши, тиббиёт хоналарининг бирламчи дори-дармонлар билан таъминланиши, атроф-ҳудуднинг саранжом-саришталиги, хуллас, ҳамма-ҳаммасига юксак масъулият билан ёндашмоғимиз лозим. Биласиз, бу йилги сайловда ҳам халқаро ташкилотлар вакиллари, кузатувчилари жараённи бевосита кузатиб боришлари кутилмоқда. Қолаверса, сайлов куни овоз бериш учун ҳар бир участкага 3 минг нафарга яқин сайловчи ташриф буюради. Шу боис, алоҳида ишчи гуруҳ тузишни таклиф қиламан. Бу ишчи гуруҳ аъзолари сайлов участкаларида мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқади, керак бўлса, бажарилган ишлар бўйича ҳар куни туман сайлов комиссияси ҳамда туман ҳокимлигига маълумот киритади. Умуман олганда, туманимизда ушбу сиёсий тадбир зўр уюшқоқлик ва юксак савияда ўтиши учун ҳар биримиз ҳозирданоқ жиддий ишлашимиз керак.


Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига биноан, сайловга камида 60 кун қолганида участка манзиллари, 40 кун қолганида эса участка сайлов комиссияси таркиби тасдиқланиши ва расман иш бошлаши лозим. Ҳозирда 50 та сайлов участкаси манзили аниқ ва айни кунларда мазкур участкаларни сайлов қонунчилиги талаблари асосида жиҳозлаш ишлари бошлаб юборилган. Эслатиб ўтамиз, 50  та сайлов участкасининг 48 таси умумий ўрта таълим мактабларида жойлашган.

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.