Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ ШАРАФЛАНДИ
2019-10-25 13:59:08 1067
БУГУН, 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан тантанали тадбир ташкилланди. Узоқ йиллар давомида соҳада самарали фаолият юритган бир гуруҳ фахрийлар ҳам таклиф қилинган тадбирда Бағдод тумани ҳокими Алибек Турсунов қатнашиб, она Ватанимиз тинчлик-осойишталигини таъминлаш, халқимиз турмушини янада фаровонлашлаштириш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган ички ишлар идоралари ходимларини қизғин қутлади.
Туман ҳокими ўз сўзида, мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ички ишлар органлари фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ўз самарасини бераётгани, бу жараёнда тизимда ўзининг бор имконияти, тажрибасини сафарбар этиб, ҳалол меҳнат қилаётган ходимларнинг ўрни беқиёс эканини таъкидлади.
- Миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасида ўз хизмат бурчини мардлик, жасорат ва фидойилик билан ҳамоҳанг тарзда олиб бораётган сиз азизлар билан ҳақли равишда фахрланамиз, - деди А. Турсунов. – Сизнинг жонбозлигингиз сабабли, туманимизда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик кўрсаткичлари йилдан-йилга камайиб бормоқда. Ишонаманки, бундан кейин ҳам ҳар бир ИИБ ходими ўз масъулиятини теран англаб, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда сидқидилдан хизмат қилади.
Барчамизга аёнки, жамоат тартибини сақлаш – бу ички ишлар идораларининг асосий вазифасидир. Ички ишлар органлари фуқаролик жамияти билан ҳамнафас ишламоқда. Улар аҳоли тинчлигини сақлашга доир зарур чораларни кўриш билан бирга, жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жиноят содир этишга мойил шахсларни аниқлаш ва уларга профилактик таъсир кўрсатишга оид вазифаларни самарали адо этмоқда.
- Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланган, - дейди биз билан суҳбатда Бағдод тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Жаҳонгир Ҳасанов. - Тарихдан маълумки, жамиятда адолат ҳукм суриб, тинчлик-осойишталик қарор топса, албатта, мамлакат янада равнақ топади, унинг нуфузи ортади. Ана шундай улкан шарафли ишга ҳисса қўшаётганимиздан фахрланамиз!
Тадбирда туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 1-, 17- ҳамда 35-умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари қатнашиб, ички ишлар органлари ходимларини бугунги байрам билан муборакбод этишиб, уларга самимий дил изҳорлари туширилган табрикномаларни топширдилар.
Шундан сўнг, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда алоҳида намуна кўрсатган бир гуруҳ ходимлар Бағдод тумани ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бағдод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.