Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 64 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ХУШХАБАР: БАҒДОД ТУМАНИ ИИБ БОШЛИҒИНИНГ УЗОҚ ЙИЛЛИК ФАОЛИЯТИ МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ

×

 2019-10-28 17:08:52    1242

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Жаҳонгир Ҳасановнинг соҳадаги фаолияти Республика Ички ишлар вазири П. Бобожонов томонидан муносиб эътироф этилди ва унга I даражали “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишони топширилди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, вилоят Ички ишлар бошқармасида касб байрами муносабати билан тантанали анжуман бўлиб ўтди. Унда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев иштирок этди ва жамоат тартибини сақлаш, халқ осойишталиги йўлида фидойилик кўрсатган бир гуруҳ милиция ходимларини ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан мукофотлади.

Ўзбекистон Ички ишлар вазири буйруғи билан бир неча зобитларга навбатдаги махсус унвонлар берилган эди. Эътиборлиси, мукофотланганлар орасида Бағдод тумани ИИБ бошлиғи ҳам бор. Ж. Ҳасанов мукофот ва эсдалик совғаларини қабул қилиб олар экан, бундан буён ҳам Ватан осойишталиги йўлида садоқат билан хизмат қилажагини билдирди.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг хизмат интизоми ва бенуқсон узлуксиз хизмати учун ташаббускор ва виждонли ходимларни тақдирлаш мақсадида қуйидаги идоравий кўкрак нишонлари таъсис этиш ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ маъқулланган эди.

Ўз навбатида, Бағдод тумани ҳокимлиги Ж. Ҳасановни юксак эътироф билан самимий муборакбод этади ҳамда унинг келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.

 

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.