Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАНГА СТАРТ БЕРИЛДИ
2019-11-08 17:07:36 1110
Бағдод тумани ҳокими Алибек Турсунов халқ таълими бўлими томонидан лойиҳалаштирилаётган “Таълимда ислоҳотлар: ўзгаришларни ўзимиздан бошлайлик” иқтидорли ўқитувчилар илмий-амалий анжуманига старт берилиши муносабати билан ташкилланган тақдимотда қатнашди.
- Мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш борасида тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда, - дея таъкидлади туман ҳокими. – Инновацион ва креатив фикрлайдиган, замонавий кадрлар тайёрлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида, юксак маънавият эгалари этиб тарбиялаш, шу мақсадда таълим тизимини такомиллаштириш масалалари давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборида. Шундай экан, бунга муносиб бўлиш, келажак учун дахлдорлик туйғуси билан яшаш бугунги кун педагоглари зиммасидаги бирламчи вазифадир. Ўйлайманки, бугундан старт берилаётган илмий-амалий анжуман юқорида таъкидланган эзгу мақсадлар ижобатига хизмат қилади.
Туман халқ таълими бўлими мудири Тўлқиной Тожиеванинг маълум қилишича, “Таълимда ислоҳот: ўзгаришларни ўзимиздан бошлайлик” мавзусидаги илмий-амалий анжуман якуни 4 декабрга белгиланган. Хўш, унинг бош мақсади нима?
- Анжуманда умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей, касб-ҳунар коллежларининг ўқитувчилари, олий таълим тизимидаги профессор-ўқитувчилар, магистрантлар, иқтидорли талабалар ҳамда мустақил тадқиқотчилар ўз мақолалари билан қатнашишлари мумкин, - дейди туман ХТБ мудири Т. Тожиева. – Ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялашда халқимизнинг бой маданий-тарихий анъаналарига, урф-одатлари ва умумбашарий қадриятларга асосланган самарали ташкилий, педагогик шакл ва воситаларни ишлаб чиқиш, уларни амалиётга кенг жорий этиш; педагоглар орасидан ташаббускор, ижодкор, фидойи, таълим-тарбия жараёнида илғор педагогик технологиялардан унумли фойдаланиб, ижобий натижаларга эришаётган педагоглар фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш, иш тажрибалари ҳамда ишланмаларини оммалаштириш, ўқитувчиларда интернет тармоғидан фойдаланиш малакасини ривожлантириш; миллий таълим тизимидаги ислоҳотларни чуқур таҳлил қилиш, педагоглар ўртасида ижтимоий фаоллик ва дахлдорлик ҳиссини ошириш – мазкур илмий-амалий анжуманимизнинг бош мақсадлари ҳисобланади.
Таъкидланишича, анжуман:
умумий ўрта таълим фанларини ўқитишда муаммолар ва ечимлар;
дарсларда педагогик техналогиялар ва улардан самарали фойдаланиш усуллари;
таълим ва тарбия бирлиги: намунали тадбир ценарийлари ва дарс ишланмалари;
таълим самарадорлигини оширишда тўгаракларнинг ўрни;
умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг илмий тадқиқот ишлари
каби мавзуларни ўзида қамраб олади ва мазкур мавзуларда ёзилган мақолалар Ташкилий қўмита томонидан қабул қилинади. Ҳар бир мақола учун 20 минг сўмдан ҳақ тўланиши, мақолаларнинг электрон нусхаси 1529314@bk.ru электрон манзилига ёки (+99891) 152-93-14, (+99890) 362-21-58 телеграм рақамларига юборилиши лозим.
Бағдод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.