Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 51 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БАҒДОД ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

×

 2019-11-18 20:45:11    1312

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани ҳокими Алибек Турсунов тадбиркорлар ва кичик бизнес вакиллари билан учрашиб, уларнинг таклиф ва муаммоларини эшитди.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун барча йўллар очилиб, қулай ишбилармонлик муҳити яратилмоқда. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида 7 ноябрь куни давлат бюджетига тушумлар прогнози ижросини таъминлаш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантириш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш ва ишга солиш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги ҳамда бу борадаги долзарб вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам бунга алоҳида эътибор қаратди.

Дарҳақиқат, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик – жамиятимизнинг, бугунги ва келажак тараққиётимиз, фаровон ҳаётимизнинг мустаҳкам таянчи ҳисобланади. Сўнгги 2-3 йил давомида юртимизда мазкур соҳани янада равнақ топтириш, тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий база шаклланди. Муҳтарам Президентимиз томонидан 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, “Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари” ташкил этилгани ҳам бежиз эмас, албатта. Амалга оширилаётган ушбу саъй-ҳаракатлар туфайли тадбиркорлар ортиқча оворагарчилик, қоғозбозлик каби бюрократик тўсиқлардан халос бўлди, вақти ва маблағини тежаш имконияти яратилди. Барча даражадаги давлат бошқаруви идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари, тижорат банклари билан ўзаро муносабатларда тадбиркор ҳуқуқларининг устуворлиги принципи жорий этилди. Буларнинг барчаси мамлакатимиз иқтисодиётининг таянч нуқтасига айланган хусусий секторнинг янада жадал ривожланишига хизмат қилмоқда.


Ўз навбатида, тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади. Бинобарин, Юртбошимиз таъбири билан айтганда, “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”. Тадбиркорлик ривожланиши натижасида аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалалари ўз ечимини топади.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг эзгу ташаббусларига кўра ишлаб чиқилган ҳамда ҳаётимизга изчиллик билан татбиқ этилаётган “Ҳар бир оила – тадбиркор” Давлат дастури асосида туманда шу даврга қадар 1 минг 397 нафар жисмоний ва юридик шахсларга 19 млрд. 239 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилиб, қўшимча 1,5 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилди. “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури асосида эса 16 та лойиҳа молиялаштирилди ва бунинг учун 4 млрд. 315 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари йўналтирилиб, 120 та иш ўрни яратилишига эришилди.

Бундан ташқари, 2019 йилнинг ўтган 10 ойи давомида 1 минг 594 та янги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилиб, туманда улар сони 5 минг 182 тага етишига эришилди. Бироқ бу натижалар билан қаноатланиб, овуниб қолиш керак эмас! Табдиркорликнинг янги-янги йўналишлари, масалан, қишлоқ хўжалигининг чорвачилик, боғдорчилик, асаларичилик, паррандачилик, пиллачилик ва яна бошқа кўплаб тармоқларида кластер тизимини жорий қилиш, маҳсулот етиштиришда инновацион технологиялар, хусусан, ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш каби тежамкор усуллардан кенг фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, саноат ва қурилиш, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари экспортини янада ошириш, хорижлик ҳамкорлар билан қўшма корхоналар ташкил этиш ва инвестициялар жалб қилиш орқали қўшимча иш ўринлари яратишга алоҳида урғу қаратилиши зарур. Зеро, бунинг учун туманда етарли даражада имконият мавжуд.


Очиқ мулоқот давомида Алибек Турсунов ўзи ҳамда туман ҳокимининг ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари бундан буён ҳам тадбиркорларнинг энг яқин маслакдоши бўлиб қолиши, тадбиркорлик фаолиятига ортиқча аралашувларнинг олдини олиш – маҳаллий давлат органлари масъулларининг энг биринчи галдаги вазифаси сифатида белгиланишини билдирди.

Шундан сўнг туман ҳокимининг тадбиркорларга Мурожаати тингланди. Унда, жумладан, шундай дейилади:

“Тадбиркорлик субъектлари ҳамда давлат органларининг ўзаро муносабатлари текшириш эмас, балки тадбиркорлик фаолияти учун фақат ва фақат ёрдам бериш, қўллаб-қувватлаш принциплари асосида ўрнатилади. Ҳар бир тадбиркорнинг мулки – дахлсиз, турли сабабларни важ қилиб, ҳеч бир тадбиркорнинг мулки тортиб олинмаслиги ва ёки бузилмаслиги кафолатланади. Тадбиркорни ишдан қолдириб, ортиқча расмиятчилик ва мажлисбозлик қилишга бутунлай чек қўйилади”.

 

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.