Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 51 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

УЧ НАФАР ЎҚИТУВЧИ “NEXIA-3”ЛИ БЎЛДИ, ЯНА ИККИ НАФАРИ “DAMAS” КУТМОҚДА

×

 2019-11-23 11:07:01    1142

PDF yuklash
Chop etish


2018 йилнинг 14 август санасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори эълон қилинган ва унда илк бор ўқитувчиларга имтиёзли автокредитлар ажратилиши ҳақида сўз юритилган эди. Мазкур қарор ижроси юзасидан бағдодлик 3 нафар педагогга “NEXIA-3” русумидаги автомашина калитлари топширилди.

Туман ҳокими Алибек Турсунов автомашина эгаларини қутлар экан, мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида ўқитувчиларнинг жамиятдаги нуфузини янада ошириш ҳамда улар фаолиятини рағбатлантириш борасида кўплаб амалий ишларга қўл урилаётганини таъкидлади.

– Педагогларга имтиёзли автокредитлар ажратилиши, ижтимоий уйлар билан таъминланиши ҳам мана шундай эзгу ишларнинг узвий давомидир, - деди туман ҳокими. – Аслида, соҳада меҳнат қилаётган, ўзининг азиз умрини фарзандларимиз камолоти учун бахшида этаётган ҳар бир устоз-мураббий мана шундай юксак эътиборга муносиб. Биламизки, сиздек фидойи, ўз касбини ардоқлайдиган педагоглар сафи жуда кенг ва давлатимиз раҳбарининг бу рағбати уларнинг ҳам кучига куч, ғайратига ғайрат қўшади.

Дилдорахон Аҳмедова Бағдод тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 9-умумий ўрта таълим мактабида математика фанидан сабоқ беради. Турмуш ўртоғи ҳам педагог. Уларнинг оиласида қарийб 10 йилдан буён автомашинага эҳтиёж бор эди, лекин иккисининг маоши ҳали рўзғорга, ҳали фарзандларга сарфланавериб, тежаб-тергалган маблағнинг баракаси бўлмасди.


- Президентимизга минг раҳмат, 10 йиллик орзумиз ушалди, - дейди муаллима биз билан суҳбатда. – Сўнгги 2-3 йилда мамлакатимизда ўқитувчиларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Уларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, ортиқча юкламалардан халос қилиш, шаъни, қадр-қиммати ҳамда обрўсини ошириш, давлат ва жамият равнақига қўшган ҳиссасини муносиб рағбатлантириш муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарвар сиёсатнинг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бугун росаям бахтиёрмиз – оиламизда, меҳнат жамоамизда катта хурсандчилик. Ҳамкасбларим бири олиб-бири қўйиб табриклашяпти. Ўқитувчи эканимдан фахрланиб, ғурурланиб кетяпман. Насиб қилса, шу соҳада яна кўп йиллар ишлаб, жонажон Ватанимиз эртаси учун муносиб ворисларни камол топтиришда бор билимим ва маҳоратимни ишга соламан.

Туман халқ таълими бўлими мудири Тўлқиной Тожиеванинг маълум қилишича, ўқитувчилар автомашина нархининг 50 фоизи миқдоридаги тўловни амалга оширган. Қолган сумма эса 2 йил муддат давомида ойма-ой тўлаб борилади. Эътиборлиси, бағдодлик яна 2 нафар ўқитувчига шу тартибдаги автокредитлар ажратилган ва улар яқин кунларда “DAMAS” соҳибига айланишади.


Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.