Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ҚЎШЧИНОРЛИКЛАР СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ БИЛАН УЗЛУКСИЗ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

×

 2019-12-17 10:54:19    1071

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда «Неча марта арз қилдик, аммо газ идораси ходимлари пинагини ҳам бузмайди» сарлавҳали мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:               

 Фарғона вилояти Бағдод тумани «Қўшчинор» МФЙ да яшовчи  фуқаролар томонидан 2019 йил 16 декабрь куни қилинган мурожаат бўйича “Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ Бағдод тумани газ филиали ходимлари томонидан ўрганилганди.

Тумандаги ушбу ҳудуд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 июлдаги ПҚ -2367 сонли «Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2015-2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ, тумандаги иқтисодиёт тармоқлари корхона ва муассасаларининг 2015-2016 йилларда барқарор ишлашини ўз вақтида таъминлаш ҳамда вилоят ҳокимининг 2015 йил 15 июлдаги 182-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан, Бағдод тумани ҳокимининг 29.07.2015 йилдаги № 430-сонли қарори қабул қилинган. Ушбу қарорга кўра, «Қўшчинор» МФЙ да мавжуд 486 аҳоли хонадонлари 2016 йил 30 май кунги № 4-сонли йиғилиш баёнига асосан, маҳалладаги 15 нафар жамоатчи оқсоқоллар билан биргаликда ҳудуд табиий газ тармоғидан пайванд йўли билан узилган. Шунтнгдек, ушбу маҳаллада яшовчи фуқароларга вақтинча фойдаланиш учун маиший газ баллонлари тарқатилган. Ҳозирги кунга келиб, «Қўшчинор» МФЙ да яшовчи 595 аҳоли хонадонларига маиший газ баллонларида суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.

 

А. ТУРДИЕВ,

«Ҳудудгаз Фарғона» МЧЖ

Бағдод тумани газ филиали бошлиғи.