Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
БАҒДОД ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ РАСМИЙ БАЁНОТИ
2020-01-25 09:44:55 1211
Ижтимоий тармоқларда тарқалиган “Чироқ ўчиб, одамлар банкда соатлаб кутиб қолди” номли хабар юзасидан Бағдод тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади:
Мазкур хабарда таъкидланган ҳолатлар туман электр тармоқлари корхонаси мутасаддилари иштирокида ўрганилди. Корхона бошлиғи Қаҳрамон Юсуповнинг маълум қилишича, 2019-2020 йиллар куз-қиш мавсуми даврида электр энергияси таъминотидаги узилишларнинг объектив ва субъектив сабаблари мавжуд. Жумладан,
1-сабаб: “Талимаржон иссиқлик электр станцияси”нинг электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган қурилмасида носозлик туфайли ҳозирда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу эса, республикамиз ҳудудларига электр энергияси етказиб беришда узилишлар кузатилмоқда. Носозлик бартараф этилгач, электр таъминоти яхшиланади.
2-сабаб: Ҳозирда “Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг 1200 мВтга яқин электр энергияси ишлаб чиқариш қувватлари табиий газ етишмовчилиги сабабли ишлаётгани йўқ. Бинобарин, “Ўзтрансгаз” АЖ суткасига 5,4 млн. м3 миқдоридаги табиий газни етказиб бера олмаяпти. Бундан англашиладики, электр таъминотидаги узилишлар нефть-газ маҳсулотларининг етишмаслиги билан кўпроқ боғлиқ. Яъни, “Ўзтрансгаз” АЖ табиий газни етказиб бериш бўйича етарли миқдордаги режани бажарса, электр энергиясини ишлаб чиқариш бўйича белгиланган режа ҳам сўзсиз бажарилади.
Юқоридагиларга асосан, шунингдек, энерго тизимдаги қувватга нисбатан ортиқча электр энергияси сарф бўлаётгани сабабли, ўта юкламали тиғиз вақтларда кучланиш юқори бўлган мавжуд электр қурилмаларига техник талофат етказилишининг олдини олиш мақсадида, 110/35/10 кВли нимстанциялари томонидан ўчишлар автоматик равишда юз бермоқда. Натижада, истеъмол қувватига нисбатан ишлаб чиқарилаётган электр энергиясида қувват етишмовчилиги юз бермоқда ва тизимда ҳосил бўладиган режимлар турғунлиги бузилишининг олдини олиш мақсадида, марказий таъминловчи – 110 кВ.ли электр узатиш ҳаво тармоқларидаги юкламани енгиллаштириш автоматикасининг (УОН) ишлаши билан ўчишлар содир бўлмоқда.