Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
МАДАНИЯТ МАРКАЗИ ТАЪМИРЛАНДИ
2020-01-29 18:49:22 1086
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 24 январда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида 2020 йилда бюджет маблағлари ҳисобидан 22 та театр ва маданият объектлари қурилиши ва реконструкция қилиниши, давлат-хусусий шериклиги асосида 20 та маданият маркази ва истироҳат боғлари фаолияти йўлга қўйилиши алоҳида таъкидланди. Бағдод туманидаги “Чўринди” маданият маркази биносининг маҳаллий ҳокимлик ташаббуси билан жорий таъмирланиши ва замонавий қиёфа касб этишини Мурожаатномада кўрсатиб ўтилган улкан вазифалар ижроси ҳамда эзгу мақсадлар ижобати йўлидаги яна бир қадам сифатида баҳолаш мумкин.
- Мазкур бино узоқ йиллардан бери фойдаланишда бўлгани сабаб, анчайин таъмирталаб ҳолатда эди, - дейди туман маданият бўлими бошлиғи Аҳроржон Хатамов. – Ҳаттоки, марказ фаолияти маълум муддат тўхтатиб ҳам қўйилганди. Туманимиз ҳокимлиги қўллови билан таъмирлаш ишларига етарлича маблағ ажратилгач, бу ерда алоҳининг маданий ҳордиқ чиқариши ҳамда ходимларнинг самарали меҳнат қилишлари учун қулай шарт-шароитлар яратилди. Жумладан, 300 та ўриндиқ ўрнатилди, саҳна ва девор пардалари янгиланиб, бинонинг иссиқлик тизими таъмирланди.
Маданият маркази қошида кутубхона фаолияти ҳам йўлга қўйилган. Айни пайтда 4 мингдан зиёд китоб фондига эга бўлган мазкур кутубхона китобхонлар билан ҳамиша гавжум. Шунингдек, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, ёш истеъдод эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида 14 та тўгарак ташкилланиб, уларда 200 нафардан зиёд ўқувчи санъатнинг турли йўналишларида ўз маҳоратларини оширмоқдалар.
Бағдод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.