Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
39 НАФАР ФУҚАРО БЕПУЛ ТИББИЙ ТЕКШИРУВДАН ЎТДИ
2020-03-02 18:49:12 1298
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ёрдам бериш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ногирон болаларни соғломлаштириш ҳамда соғлом авлодни тарбиялаш бўйича бир қатор лойиҳаларини амалга оширмоқда. Бағдод тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкилланган навбатдаги хайрия тадбири ҳам ана шундай эзгу мақсадлар ижобатига хизмат қилади.
Фонднинг Фарғона вилояти ҳудудий филиали ходимлари бугун тумандаги “Қўшчинор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди аҳолисини бепул тиббий кўрикдан ўтказдилар. Текширув давомида 39 нафар фуқаронинг УЗИ ва ЭКГ таҳлиллари олиниб, хасталиклари аниқланганлар учун вилоятдаги қатор тиббиёт муассасаларига йўлланмалар берилди.
- Ушбу акция кўплаб одамларга саломатлик улашмоқда, – “Ибн Сино” номли хусусий клиника раҳбари, туман Кенгаши депутати Фарҳоджон Саримсоқов. – Қолаверса, хаста, лекин даволанишга имкони бўлмаган бир гуруҳ ҳамқишлоқларимизнинг муаммосини ҳал этишга ёрдам берди. Энди улар йўлланма асосида тиббиёт муассасаларида ўз саломатликларини тиклашлари мумкин.
Фонднинг малакали шифокорлари шу куни бир қанча хонадон ва таълим муассасаларида ҳам бўлиб, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, фуқароларнинг тиббий саводхонлигини ошириш бўйича суҳбатлар ўтказди, тарғибот-тушунтириш ишларини олиб борди.
- Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича ислоҳотларни ҳам қатъият билан давом эттириш фикрини илгари сурдилар, - дейди биз билан суҳбатда “соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Фарғона вилояти ҳудудий филиали бағдод тумани таянч пункти раҳбари Ғайратжон Эшонхонов. – Бугун туманимизда старт олган ва 9 мартга қадар давом этадиган чуқурлаштирилган тиббий текширувлар ҳам, ўйлайманки, мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.
Бағдод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.