Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
БАҒДОД ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ БИЛДИРИШИ
2020-03-17 12:55:21 1122
Ижтимоий тармоқларда, Бағдод туманида озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг асоссиз оширилгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.
Аввало, таъкидлаш лозимки, маҳаллий ҳокимлик томонидан туман ҳудудида нарх-навонинг сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Биринчи навбатда, бозорлар ва савдо дўконларида озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навосини назорат қилувчи ишчи гуруҳ шакллантирилди. Ишчи гуруҳ аъзолари туман “Деҳқон бозори” МЧЖ ва унинг жойлардаги филиалларида назорат тадбирларини мунтазам равишда олиб боришмоқда. Аниқланган ҳолатлар туман прокуратураси, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан тегишли тартибда бартараф этилмоқда. Жумладан, “Дўрманча” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро Ҳ. Й. ҳамда II-Бағдод қишлоғида яшовчи И. Д.
Нарх-наво барқарорлигини таъминлаш мақсадида, туман ҳокими ташаббуси билан, “Деҳқон бозори” МЧЖ ва филиалларида қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари, туман марказидан олис ҳудудлар ва кўп қаватли уйлар атрофларида эса кўчма дўконлар фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур ярмаркаларда инсон ҳаёти учун зарур бўлган барча маҳсулотлар бор.
Шунингдек, дорихоналарнинг зарурий дори-дармон ва бирламчи тиббий-санитария воситалари билан қай даражада таъминлангани ҳамда уларнинг нархини назоратга олиш, йўловчи ташиш хизмати кўрсатувчи субъектларнинг кира ҳаққини асоссиз оширишига йўл қўймаслик учун ҳам алоҳида ишчи гуруҳлар шакллантирилган. Улар томонидан аниқланган ҳар қандай ҳолат зудлик билан бартараф этилмоқда.