Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
БАҒДОД ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ БИЛДИРИШИ
2020-06-24 18:01:24 1165
Ижтимоий тармоқда тарқатилган “200 та фермер,
Мазкур мурожаат Фарғона вилояти ҳокими Ш. Ғаниевга йўлланган бўлса-да, унда баён қилинган муаммо Бағдод туманига тегишли экани нуқтаи назаридан, бу бўйича туман ҳокимлигининг расмий муносабати тайёрланди.
Мурожаатда, Бағдод тумани ҳудудида жойлашган фермер хўжаликлари экин майдонлари ва аҳоли томорқаларининг сув билан таъминланишида муаммо мавжудлиги баён қилинган.
Муаллиф тилга олган бу муаммо Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан ўрганилиб, ўрганиш натижалари юзасидан мурожаатчи фуқарога (М. Холматов) шу йилнинг 16 июнь санасида 02/08-870-сонли алоқа хати орқали етказилган.
Унда таъкидланишича, Бағдод тумани ҳудудидаги экин ерларининг 5 минг 690 гектари Сўх дарёси сувлари билан суғорилади. Мазкур дарё трансчегаравий аҳамиятга эгалиги сабабли, ундаги сув ҳажми йилнинг баҳор ва ёз фаслларида 4,5-5 м3/секунд бўлиб, талаб қилинадиган сувнинг 25-30 фоизини ташкил этади.
Сўх дарёсида сув ҳажми паст бўлган даврларда Бағдод туманидаги эҳтиёжни қондириш учун Катта Фарғона каналидан сув олувчи “Бағдод-Риштон” ва “Бағдод” насос станциялари ҳамда бир нечта кичик кучланишли насос агрегатларидан фойдаланилади.
Сўх дарёсининг айни баҳор ойларидаги сув таъминотини яхшилаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486-сонли ҳамда 2020 йил 9 январдаги ПҚ-4563-сонли Қарорлари билан “Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги 299 та насос станциясини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида “Бағдод-Риштон” ва “Бағдод” насос станцияларида модернизация ишлари амалга оширилиши кўзда тутилган. Ушбу лойиҳадаги ишлар бажарилгач, ҳудуддаги 4 минг майдоннинг сув таъминоти яхшиланади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 апрелдаги коронавирус пандемияси ва глобал инқироз даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун ерларни фойдаланишга киритиш бўйича қабул қилган қарорига кўра, Бағдод туманида 1 дона тик суғориш қудуғини қуриш ва “Қатағон” бетон каналини реконструкция қилиш белгиланган. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 9 июндаги 1078-сонли йиғилиш баёнига мувофиқ, туманда 5 дона тик суғориш қудуқларини қуриш режалаштирилган. Айни кунларда мазкур йўналишдаги ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 1 майдаги ПҚ-4700-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, умумий қиймати 3,7 млрд. сўм бўлган 25 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 6 июнь куни Фарғона вилояти фаоллари билан ўтказилган йиғилишда шахсан давлатимиз раҳбарининг ташаббусларига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 50 млн. АҚШ доллари ажратилиши ҳамда бунинг эвазига вилоят ирригация тизимларидаги йўқотишларни камайтириш, сув тежовчи технологияларни кенг жорий қилиш ҳисобига сув ресурсларидан самарали фойдаланишни ташкиллаш бўйича алоҳида таклиф ишлаб чиқилмоқда. Ушбу таклифни тайёрлашда ҳам Сўх дарёсидан сув олувчи Бағдод тумани ҳудудидаги экин майдонлари назарда тутилган.
Юқоридаги тадбирлар босқичма-босқич бажарилиб, туманда сув билан боғлиқ муаммо аста-секин барҳам топади.