Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 79 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БАҒДОД ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ БИЛДИРИШИ

×

 2020-06-29 09:33:11    1251

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда “250 минг сўм тўлов қилдик, аммо ҳалигача интернет улаб берилмади” сарлавҳаси билан эълон қилинган мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:

Мурожаатда, Бағдод туманининг Майлавой қишлоғида яшовчи шахси ёйинланмаган фуқаро “ўз хонадонига интернет тармоғини улаб беришларини сўраб туман телекоммуникация боғламаси мутахассисларига мурожаат қилгани ва ушбу хизмат учун 250 минг сўм тўлов қилгани, аммо ҳалигача унинг сўрови амалга оширилмагани” баён қилинади.

Мазкур мурожаат Бағдод тумани прокуратураси ҳамда туман телекоммуникация боғламаси ходимлари билан ҳамкорликда жойига чиқиб ўрганилганида, мижозлар кўрсатилаётган интернет хизматининг сифатидан қониқиш ҳосил қилаётганларини таъкидлашди.

Бағдод тумани телекоммуникация боғламаси раҳбари Саидбек Ўринбоевнинг маълум қилишича, “Майлавой” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига жорий йилнинг май ойида оптик толали алоқа кабеллари тортилган ва ўз хонадонида интернет хизмати ўрнатилишини истаган фуқароларнинг мурожаати 2 кун ичида тўлиқ ижобий ҳал этилмоқда. Айни кунларда Майлавойда 41 нафар мижоз сифатли телекоммуникация хизматларидан фойдаланиб келмоқда. Июнь ойида уларнинг 29 нафари мазкур хизмат учун тўловни амалга оширган ва уларнинг ҳар бири билан тегишли тартибда шартномалар тузилган.

Шу кунги ўрганиш давомида маълум бўлишича, июнь ойининг 25-санасига келиб ҳудудда яшовчи яна 4 нафар фуқародан ўз хонадонларини интернет тармоғи улаш бўйича мурожаатлар мавжуд бўлган. Ушбу мурожаатлар ҳам шу куннинг ўзида ижобий ҳал қилинди.

 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.