Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
БАҒДОД ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ БИЛДИРИШИ
2020-06-30 17:08:27 1115
“Фарғона ҳақиқати” газетасининг шу йил 17 июндаги №45-сонида чоп этилган “Тадбиркор қуёнчилик мажмуасини қачон қуради?!” сарлавҳали танқидий мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз: Мақолада тилга олинган ҳолатлар туман ҳокими ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Ғанижон Солиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди. Дарҳақиқат, тадбиркор томонидан тайёрланган янги лойиҳа туманнинг иқтисодий кўрсаткичларини янада яхшилашга, экспорт салоҳиятини оширишга, энг муҳими, қўшимча иш ўринлари яратилиб, аҳоли даромадининг ортишига ижобий ҳисса қўшади. Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, тадбиркорга қуёнчилик мажмуасини барпо қилиш учун Фарғона-Қўқон автомагистрали ёқасидан етарли миқдорда, лекин қишлоқ хўжалигида фойдаланишсиз бўлган майдонлардан ер ажратиш юзасидан туман ҳокимига таклифлар киритилди.