Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“ҲАМКОР ҒИШТ” ПАРДОЗЛАНГАН ҒИШТ ИШЛАБ ЧИҚАРМОҚЧИ
2020-09-05 12:59:01 1072
Бағдод туманидаги “Ҳамкор ғишт” масъулияти чекланган жамияти ўз фаолиятини бошлаганига эндигина 1 ой бўлди. Қиймати 2 млрд. сўм бўлган мазкур лойиҳа амалга оширилиши натижасида 10 та янги иш ўрни яратилди ва ишлаб чиқариш ҳажми кундан-кунга ортиб бораётир.
Август ойининг аввалида бу ерда кунига
- Ишчи-ходимларимиз ўртача 3-3,5 млн. сўмдан ойлик маош олишяпти, - дейди МЧЖ раҳбари Шарофиддин Холмирзаев. – Улар бепул тушлик, махсус кийим-бош ва ҳимоя воситалари билан таъминланган. Қолаверса, уларни яшаш манзилидан олиб келиш ва аксинча – ишдан сўнг ўз манзилларига элтиб қўйиш учун алоҳида автомобиллар ажратилган. Пандемия даврида ишчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, моддий рағбатлантириш масаласи ҳам доимий эътиборга олинган.
Тадбиркорнинг айтишича, бунда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар харидоргир: Бағдоддан ташқари, Риштон, Бувайда, Олтиариқ туманлари ва Фарғона шаҳрида давом этаётган аскар қурилиш-таъмирлаш ишларида “Ҳамкор ғишт”нинг бетон плиталаридан фойдаланилмоқда. Буюртмаларни манзилли равишда элтиб бериш учун махсус техникалар бириктирилган.
- Мамлакатимизда кейинги 3-4 йилда жуда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга ошириляпти, - дейди тадбиркор. – Табиийки, шу туфайли қурилиш маҳсулотлари бозори ҳам жадал тараққий этяпти. Энергия тежовчи, замонавий дизайнга эга ва сифатли қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳукуматимиз томонидан муносиб рағбатлантирилмоқда. Албатта, бу катта бозорда “жон сақлаш”, рақобатга бардош бериш осон иш эмас. Шунинг учун маҳсулотларимиз тури ва сифатини ошириш – биринчи галдаги режамиз ҳисобланади. Бу борада яна битта янги лойиҳамиз бор. Насиб бўлса, келгуси йилдан пардозланган ғишт ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўямиз.
Шарофиддин Холмирзаев бу соҳага шунчаки кириб қолмаган – қарийб 20 йиллик тажрибаси бор унинг. Ҳозирда тадбиркор тасарруфида пишиқ ғишт ишлаб чиқарувчи цехлар ҳам мавжуд. Янги лойиҳага биноан ана шу цехлар фаолияти янада такомиллаштирилади ва Эрон Ислом Республикасидан 130 минг АҚШ доллари эвазига келтирилажак қўшимча линиялар ўрнатилиши ҳисобига, турли рангдаги пардозланган ғишт ишлаб чиқарилади. Бунинг учун хом ашёнинг табиий базалари аниқланган, керакли расмий-идоравий келишувларга эришилган. Энг муҳими, келгуси йилнинг март ойида фойдаланишга топширилиши белгиланган янги тармоқда 25 нафар ишчи меҳнат қилади.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.