Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЧИҚИНДИХОНА ТАРТИБГА КЕЛТИРИЛДИ Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий билдириши

×

 2020-09-05 13:01:24    915

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқда “Тоза ҳудуд” деган ташкилот ишлайдими ўзи?” сарлавҳаси остида эълон қилинган хабар юзасидан Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Фарғона вилояти “Тоза ҳудуд” ДУК Бағдод тумани филиали тасарруфига туман марказидан 15 км. узоқликдаги Қизилтепа массиви ҳудудидан қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 2 гектар ер майдони ажратилган ва йиғиб олинган маиший чиқиндилар шу жойда тўпланади. Чиқиндихона темир тўсиқлар ёрдамида тўлиқ ўраб олинган, кириб-чиқиш учун алоҳида дарвоза ўрнатилган, белгиланган штат бирлиги асосида қаровуллар бириктирилган.

Август ойининг иккинчи ярми аввалида филиал тасарруфидаги бульдозер бошқарма раҳбариятининг ёзма топшириғи асосида қўшни туманга хизмат сафарига юборилган. Табиийки, махсус техника 2 ҳафта давомида хизмат сафарида бўлгани сабабли, чиқиндихонада маиший чиқиндилар тўпланиб қолган ва бу ҳолат кенг жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлган.



Бу бўйича “Тоза ҳудуд” ДУК вилоят бошқармаси раҳбариятига зудлик билан ёзма равишда мурожаат қилинди ва 2 сентябрь куни филиал тасарруфидаги бульдозер хизмат сафаридан чақириб олиниб, чиқиндихона тартибга келтирилди.

 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.