Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
БАҒДОД ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ МУНОСАБАТИ
2021-02-18 12:03:35 1009
Ижтимоий тармоқларда: “Бағдод тумани ҳокими. Халқингизга қаранг...” сарлавҳаси остида тарқалган пост юзасидан Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:
Мазкур постга илова қилинган суратларда туманнинг “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғини Олмазор кўчасидаги 26-уйнинг таъмирлатаб ҳолатлари акс этган. “Шу уйнинг муаммоси қачон ҳал бўлади?” дея савол қўяди муаллиф “Madinaxon Amirzoda” пости якунида.
Фуқаро О.Жамолиддиновга тегишли бу ҳовли-жойнинг яроқсиз ҳолатга келиб қолиши мутлақо табиий жараёнлар билан боғлиқ: хонадон эгалари томонидан узоқ йиллар давомида таъмирлаш ишлари олиб борилмагани, зилзила, ёмғир ва бошқа ташқи таъсирлар оқибатида уй шундай кўринишга келган.
Бағдод тумани ҳокими (5 февралдан) Восилжон Назаров 16 февраль куни тегишли соҳалар вакиллари билан бирга ушбу хонадонда бўлиб, фуқаро О.Жамолиддинов ва унинг яқинлари билан учрашган. Масъуллар иштирокида олиб борилган ўрганишлар хулосаларига кўра, оиланинг ижтимоий ҳолати чиндан ҳам оғир экани маълум бўлди ва О.Жамолиддиновга ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 2 хонали уй қуриб берилиши белгиланди.
Айни кунларда янги уй-жой қуриш ишлари бошланган.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.