Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 44 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БАҒДОДДА ЯНА БИР КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2021-03-20 18:33:37    775

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг “Каримбобо” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашиб, кўп йиллардан буён самарасиз фойдаланиб келинган боғ майдони негизида кичик саноат зонаси ташкил этилди. 
1,5 гектар майдон 20 та лотга ажратилди ва саноат йўналишида фаолият юритувчи маҳаллий тадбиркорларга бўлиб берилди. Маҳалла раиси Абдумалик Узоқовнинг маълум қилишича, ҳудудда 35 нафар тадбиркор мавжуд бўлиб, уларнинг 16 нафари ўз хонадонида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан машғул.


Ғайратжон Солиев – 10 йилдан бери ўз хонадонида темирчилик билан шуғулланади. Кичик устахонадан кун бўйи эшитилаган “тарақ-туруқ” кимнинг ҳам қулоғига хуш ёқади, дейсиз. Тўғри, қўни-қўшни аҳил-иноқ, лекин Ғайратжон қўлидаги болғани сандонга минг хижолатда уради: қўшним азият чекмаяптими, деган андишада.
Икки ҳафта олдин туман ҳокими Восилжон Назаров ушбу маҳаллада аҳоли билан учрашган ва асосий масала – тадбиркорлар учун ер майдони ажратиб бериш имконияти хусусида бўлган эди. Шундан сўнг ҳудуддаги бўш ва самарасиз ер майдонлари хатловдан ўтказилди. Натижада, “Андижон-Тошкент” қатнов йўлининг шундоққина биқинида янги кичик саноат зонасига асос солинди.


Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари тадбиркорлар билан бирма-бир суҳбатлашиб, келгусида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар, уларга бўлган талаб ҳамда яратилажак иш ўринлари ҳақида ўзаро фикр алмашдилар. Маълум бўлишича, таклиф этилаётган лойиҳалар тўлиқ қувватда иш бошлагач, қишлоқдаги ёшларнинг 115 нафари доимий иш билан таъминланади.


Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.