Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
БАҒДОДДА 150 ЎРИНЛИ БОҒЧА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2021-03-20 20:18:08 912
Наврўз умумхалқ байрами арафасида Бағдод туманида 150 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
“Мурувват” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 3-7 ёшли болалар сони 246 нафарни ташкил этади. Уларнинг 150 нафари 28-ДМТТга, яна 25 нафари эса “Нафис” нодавлат мактабгача таълим ташкилотига қатнайди. Қамров кўрсаткичини янада яхшилаш, соҳада хусусий сектор улушини ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилмоқда.
Мавжуд эски бино-иншоотлар ўрнида қад ростлаган замонавий муассасанинг қурилиш ишларига 2,4 млрд. сўм маблағ сарфланди. Муассасанинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкилланган тадбирда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Бахтиёржон Холдоров, Мактабгача таълим бўлими мудири Раънохон Тиллаева, нуронийлар ва маҳалла жамоатчилиги вакиллари қатнашди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.