Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БАҒДОД ТУМАНИ ҲОКИМИ ВОСИЛЖОН НАЗАРОВНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ

×

 2021-03-22 15:39:53    903

PDF yuklash
Chop etish


Ҳурматли маҳалла тизими ходимлари ва фаоллари! 


Сизларни 22 март - маҳалла тизими ходимлари куни ҳамда юртимизга ўзининг бетакрор гўзаллиги билан кириб келган баҳор айёмларидан бири - Наврўз байрами билан самимий муборакбод этаман.

Таъкидлаш жоизки, жамиятда аҳоли осойишталиги ва қонун устуворлигини таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда маҳалла институтининг роли катта.

Маҳалла чинакам маънода халқ идораси, аҳоли мурожаатлари ва ташаббусларини дастлаб тинглайдиган, уларга зарур ёрдам кўрсатадиган, давлатнинг бу борадаги ҳар томонлама иштирокини ташкил этиб берадиган ижтимоий тузилмадир.

Қадрли маҳалла раислари ва ўринбосарлари, ҳурматли оқсоқоллар!

Сизларнинг жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни  соғломлаштириш, маҳалла  институтини янада ривожлантириш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш  тизимини янги даражага олиб чиқиш борасида амалга ошираётган  ишларингиз сабабли бугун маҳалла ва оила энг муҳим ва барчанинг диққат-эътиборидаги ягона тизим бўлиб шаклланди. Шу туфайли жамият ривожининг илдизи оила ва маҳалла эканини барча бирдек ҳис қилмоқда. 

Президентимиз таъбири билан  айтганда, “Маҳалла – жамиятимизнинг ёруғ юзи, виждонимиз кўзгуси"га айланди.    

Халқимиз азал-азалдан оилани, маҳаллани муқаддас билиб,  ҳамиша уни асраб-авайлаб келган. Маҳалла ва оила қанча мустаҳкам бўлса, жамият шунчалик мустаҳкам бўлади ва  албатта иқтисодиёт ривожланади.

Бу ривожланиш замирида улкан меҳнат, жасорат ва масъулият бор. Бу масълият – халқни рози қилишдан иборатдир.
Фурсатдан фойдаланиб, сиз азизларни бугунги байрам билан самимий табриклайман ҳамда оилалар мустаҳкамлиги, аҳоли саломатлиги, хонадон ва кўчалар ободлиги, маҳалла хавфсизлиги, ёшлар тарбияси, бандлик, маънавият ва маърифат каби кенг кўламли, масъулиятли, айни пайтда эзгу ва шарафли ишларида муваффақият тилайман.

Шарафли ва машаққатли вазифани бажаришда сизларга куч-қувват, ғайрат-шижоат ва собитлик ҳамроҳ бўлсин!