Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 67 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЭРТАДАН БАҒДОДДА ЧИГИТ ЭКИЛАДИ

×

 2021-03-23 18:31:00    825

PDF yuklash
Chop etish


24 март кунидан эътиборан Бағдодда чигит экиш ишлари бошланади. Бугун тумандаги “Аббос Бағдод” номли фермер хўжалиги дала майдонида ўтказилган амалий семинарда шу ҳақда маълум қилинди.

Бу йил тумандаги 185 та фермер хўжалиги тасарруфидаги экин ерларининг 5 минг 700 гектарида барака уруғи қадалиб, якунда 20 минг 800 тонна пахта хомашёсини йиғиб-териб олиш режаланган. Ўртача ҳосилдорлик кўрсаткичи ҳам чакана эмас – гектарига 40 центнер!

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Жуманазар Аҳмедовга кўра, чигит экиладиган майдонларнинг 2 минг 25 гектари қишлоқ жойларда бўлса, 175 гектари дашт ва қолган 3 минг 500 гектар майдон чўл ҳудудида жойлашган.

- Чигит экиш ишларини, ўтган йилдагидек, отряд усулида ташкиллаймиз, - дейди пахтачилик кластер корхонаси – “Фергана спиннинг” МЧЖ таъсисчиларидан бири Баҳромжон Комилов. – Бу усул ҳар томонлама ўзини оқлаган ва кутилган самарани беради. Шунга кўра, 10 та отряд таркиби шакллантирилди ҳамда жами 530 та техник воситалар бириктириб берилди. Шунингдек, кўчма устахоналар, ёқилғи тарқатиш агрегатлари шай ҳолатга келтирилган. Мавсумни кеча-ю кундуз, узлуксиз давом эттириш, отряд аъзоларига муносиб меҳнат шароитини яратиб бериш мақсадида, кўчма ётоқхоналар ҳам ҳозирлаб қўйилди. Умуман олганда, чигит экишни оптимал муддатда якунлаш учун лозим бўлган барча техник ва ташкилий масалалар ҳал этилди. Эртадан, насиб қилса, чигит экишни бошлаймиз.


Туман ҳокими Восилжон Назаров бошчилигидаги сектор раҳбарлари ва соҳа мутасаддилари мавжуд техник воситаларни яна бир бор жиддий кўрикдан ўтказиб, уларнинг самарадорлигини ошириш, ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олиш, белгиланган майдонларга тўлиқ равишда чигит экилишини таъминлаш бўйича аниқ ва равшан келишиб олдилар.

Семинарда Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алибек Турсунов қатнашиб, чигит экиш отрядлари аъзоларига амалий-услубий тавсиялар берди.

Якунда эса, миллий қадриятларимиз ва азалий урф-одатларимизга биноан қурбонлик келтирилиб, мўл ҳосил беришини сўраб Яратганга дуолар қилинди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.