Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
VI чақириқ Халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгашининг навбатдаги XXVIII сессияси ҳақида расмий ахборот
2021-04-24 16:46:23 735
Халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгашининг навбатдаги XXVIII сессияси ўтказилди. Унда туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, маҳаллий ва ҳудуддан сайланган депутатлар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Сессия ишига Кенгаш раҳбари Восилжон Назаров раислик қилди ва кун тартибидаги асосий масала – Бағдод туманида тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар бўйича туман ҳокими сифатида маҳаллий Кенгашга мурожаат қилди.
(Мурожаат матни тўлиқ ҳолатда эълон қилинади.)
Кун тартибида муҳокама қилинган масала юзасидан туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Абдураҳмонов ва туман молия бўлими мудири Ж.Садриддиновнинг муносабатлари тингланди.
Сессия якунида маҳаллий Кенгашнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.