Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 37 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳаллий кенгаш ҳузурида “Халқпарвар” комиссияси тузилди

×

 2021-04-24 18:47:16    1671

PDF yuklash
Chop etish


Олий Мажлис Сенати Кенгашининг жорий йилнинг 15 март кунги қарорига мувофиқ, халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгаши ҳузурида “Халқпарвар” комиссияси иш бошлади.

Комиссия таркиби фаол депутатлар, тадбиркорлар, банк муассасалари раҳбарлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими расмийлари, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар эвазига шакллантирилди.

Мазкур комиссия аъзолари тизимли жамоатчилик назоратини юритади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 6186-сонли Фармонида кўрсатиб ўтилган вазифалар ижросининг қай даражада таъминланишини эркин кузатиш ва танқидий таҳлил қилиб бориш ваколати “Халқпарвар” комиссияси аъзоларига берилди.


 Бағдод тумани ҳокими Восилжон Назаров тумандаги комиссия аъзоларини қабул қилди. Қабул давомида “Халқпарвар” комиссияси жорий этилишининг ижтимоий аҳамияти хусусида фикр алмашилди.

 Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.