Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ИПАК ҚУРТИ ТАРҚАТИЛМОҚДА

×

 2021-04-26 16:51:31    1795

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод аввалдан пиллакорлар юрти саналган. Ҳар йили бу борадаги режа ортиғи билан бажарилиб, чиллаки ҳосилдан миллионлаб сўм қўшимча даромад олинган.

Туман “Агропилла” МЧЖ раиси Миродил Холматовга кўра, жорий йилда туманда 147 тонна “кумуш тола” етказиб бериш режаланган бўлиб, бунинг учун қурт боқиш истагини билдирган 2 минг 627 та хўжалик билан шартнома тузилди. Бунда “Темир дафтар”да рўйхатга олинган оилалар ҳамда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ипак қуртини жонлантириш инкубаторияларида (туманда инкубаториялар сони 12 та) ўзбек-хитой-япон олимлари ҳамкорлигида яратилган “Иқбол-1” ва “Иқбол-2” зотли 2 минг 627 қути ипак қурти жонлантирилди. Ўз умрининг қарийб 30 йилини айни ишга бағишлаган Санобархон опа Низомиддинова сингари малакали инкубистларга 1 қопдан ун ва 5 кг.дан пахта ёғи манзилли равишда етказилди.

Хўжаликларда парвариш қилинадиган ипак қуртларининг кунлик меъёрий озиқланишини назорат қилиш, хонадон соҳибларига муттасил амалий ёрдамлар кўрсатишни таъминлаш мақсадида “Silk world bizness” пиллачилик кластери ходимлари ҳудудларга бириктирилди. Бундан ташқари, 519 гектар тут плантацияларига (уларда 547 минг тупдан зиёд тут дарахти мавжуд) агротехник ишлов бериш, ипак қурти озуқасининг нест-нобутсиз сақланишини қатъий назоратга олиш мақсадида тегишли мутасаддиларнинг масъулияти оширилди.

   

Маълумот учун: сўнгги 2 йилда дала четларига 450 минг тупдан ошиқ тут кўчатлари экилган.

 

Мутахассисларнинг маълум қилишича, ипак қурти бу йил ҳам плёнка сотида парвариш қилинади. Бунда, энг аввало, озуқа тежалади, қолаверса, ҳосил 5-6 кун олдин йиғиштириб олинади. Масалан, оддий усулда парваришланаётган 1 қути ипак қурти ҳосил бергунига қадар ўрта ҳисобда 1,1 тонна озуқа истеъмол қилиб, 25-26 кунда пилла ўраса, плёнка остида “улғайган” ипак қурти учун 800 кг. озуқа сарфланади ва 20-21 кунда пилла ўрайди.  

 

Маълумот учун: жорий йилда етиштирилган пилланинг ҳар бир килограмми учун ўртача ҳисобда 22 минг 440 сўм ҳақ тўланиши белгиланган.

 

Бағдод тумани ҳокими Восилжон Назаров бугун “Намуна агротех” ММТП ҳудудидаги инкубаторияда масъуллар билан учрашди ва ипак қурти тарқатилиши жараёнларини кўздан кечирди.

 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.