Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“4-СЕКТОР РАҲБАРИ КУБОГИ” ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-04-26 18:31:22    45

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, “4-сектор раҳбари кубоги” мусобақалари ташкил этилди. Бу ҳақда Бағдод тумани туризм ва спорт бўлими бошлиғи Қаҳрамон Миртазақулов маълум қилди.

17 ёшдан 20 ёшгача, 21 ёшдан 25 ёшгача ва 26 ёшдан 30 ёшгача бўлган аёллар ва эркаклар ўртасида спортнинг енгил атлетика тури бўйича ташкилланган мусобақаларда ёш маҳорат эгалари сараланди. Иштирокчилар сафида туман ИИБ, Тиббиёт бирлашмаси ходимларини, Ёшлар агентлиги вакилларини учратиш мумкин бўлди.

100 ва 400 метрга югуриш, эстафета ва узунликка сакраш беллашувлари ёрқин таассуротларга бой тарзда ўтди. Якунда ғолиблар эълон қилинди ва энди улар мусобақанинг вилоят босқичида Бағдод тумани шарафини ҳимоя қиладилар.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.