Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Халқпарвар” комиссияси раиси оғир ижтимоий ҳолатдаги оилага янги уй қуриб бермоқда
2021-04-27 16:57:23 1034
Халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгаши ҳузуридаги “Халқпарвар” комиссияси раиси, депутат Фарҳоджон Маматқулов оғир ижтимоий ҳолатга тушиб қолган Муҳтарамхон Асқарова ҳамда унинг вояга етмаган фарзандлари учун янги уй-жой қурилишига бош-қош бўлмоқда. Депутатнинг сўзларига кўра, М.Асқарова “Аёллар дафтари”да рўйхатга олинган.
- Бир хўжаликда 3 та оила яшайди, - дейди Ф.Маматқулов. – Ўзаро келишув асосида ер майдони 3 қисмга бўлинди ва 3 нафар фарзанди бор Муҳтарамхон учун ҳомийлар ёрдами билан янги уй-жой қуриб беришга киришилди.
М.Асқарованинг иш билан бандлигини таъминлаш масаласи ҳам ижобий ҳал этилган: тез орада ҳудуддаги мактабда техник ходим сифатида иш бошлайди. Бундан ташқари, унинг тўнғич ўғли “устоз-шогирд” анъанаси асосида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ҳунар ўрганиши учун шароит яратиб берилди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.