Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

СОЛИҚЧИ – ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ

×

 2021-04-29 08:49:04    823

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2020 йил 8 июль куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилиши баёнининг 27-бандида солиқ идоралари зиммасига “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойилини жорий этиш вазифаси топширилган эди.

Бунга жавобан, Бағдод тумани Давлат солиқ инспекциясида “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шўъбаси ташкил этилган.

2021 йил 28 апрель ҳолатига, туманда фаолият юритиб келаётган 209 та тадбиркорлик субъекти (хусусий корхона, масъулияти чекланган жамият, оилавий корхона ва бошқалар) ўрганилиб, солиққа оид ҳамда бошқа ташкилот ва идораларга боғлиқ масалаларда кўмаклашилди.

Хусусан, 36 та янги очилган тадбиркорлик субъектларига дастлабки бухгалтерия ва солиқ ҳисоботларини юборишда, солиқ қарзи тўғрисида маълумотнома, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартиби, солиқ режимини танлаш, бошқа солиқ туридан бўлган ҳақдорликни бошқа солиқ турига ўтказиш ва яна солиққа оид бошқа масалаларда амалий ёрдам берилди

Бундан ташқари, 49 та ҳолатда иш фаолиятини бошлаш ва кенгайтириш учун 9,8 млрд. сўмлик кредит, 9 та ҳолатда ишлаб чиқариш учун ер майдони зарурлиги, 3 та ҳолатда коммунал соҳаларга ва 6 та ҳолатда маҳаллий ҳокимлик органларига боғлиқ бошқа масалалар аниқланди. Бу ҳақда тегишли ташкилотларга мурожаат хатлари юборилиб, натижаси бўйича солиқ тўловчига маълумотлар етказилмоқда.

Натижада, теридан чарм маҳсулотлари тайёрлаш фаолияти билан шуғулланувчи “Умрбоқий 444” хусусий корхонасига тумандаги кичик саноат зонасидан 10 сотих ер майдони ва 300 млн. сўм миқдорида банк кредити ажратилишида; қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини кейгайтирмоқчи бўлган “Grand silk” хусусий корхонасига ҳам 300 млн. сўм миқдорида банк кредити ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Фаолият юритишда қандайдир қийинчиликларга дуч келябсизми? У ҳолда, Бағдод тумани Давлат солиқ инспекциясининг “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шўъбасига мурожаат қилинг.

 Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчининг ишончли ҳамкори!

 Жаҳонгир ҲАЙИТОВ, Бағдод тумани ДСИ бош инспектори.