Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 33 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фарғона вилояти ҳокими Гулистон йўлдош шаҳарчасида давом этаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди

×

 2021-04-29 15:19:34    746

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Бағдод туманидаги Гулистон йўлдош шаҳарчасида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Бунда вилоят ва туман сектор раҳбарлари Х.Бозоровга ҳамроҳлик қилдилар.

Гулистон қишлоғи ҳозирда улкан қурилиш майдонига айланган: бунда 50 та кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа объектлари, савдо ва маиший, кўнгилочар масканлар қурилиши белгиланган. Салоҳиятли хусусий қурилиш корхоналари уста-қурувчиларининг кун-тун олиб бораётган саъй-ҳаракатлари эвазига бу ерда янги аҳоли турар-жой маскани барпо этилмоқда. “Обод қишлоқ” давлат дастури ижроси ҳам изчиллик билан таъминланаётир.

Вилоят ҳокими шаҳарча инфратузилмасини бунёд этиш бўйича лойиҳавий таклифларни кўриб чиқди. Мазкур лойиҳаларни амалга оширишда қатъий тартиб ва доимий назорат ўрнатилиши кераклиги урғуланди.

Хайрулло Бозоров ёндош ҳудудда замонавий иссиқхоналар қурилишини ҳам кўздан кечирди. Қарийб 110 гектар майдонда – самарасиз боғлар ва қўшимча ўзлаштирилган ерлар негизида ҳар бири 10 сотихдан иборат 1000 та иссиқхона қад ростлайди. Бугунга келиб, 100 дан ортиқ иссиқхона тайёр ҳолга келтирилди ва “Туронбанк”нинг имтиёзли кредитлари асосида талабгор фуқароларга топширилмоқда.


- Бу иссиқхоналар ҳаётда қийналган, доимий даромад манбаларига эга бўлмаган оилаларга, меҳнат муҳожирларига, деҳқончилик орқали бой бўлишни истаган ёшларга топширилиши керак, - дея таъкидлади вилоят ҳокими. – Талабгорлар рўйхатини шакллантиришда “Темир дафтар”га киритилган оилаларга, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи хотин-қизлар ва ёшларга устуворлик берилиши керак. Қолаверса, шаҳарчадан янги уй олган оила иссиқхонада меҳнат қилиб, даромад орттирсин.

Хайрулло Бозоров ушбу ҳудудда ташкил этилган “Мурувват” кичик саноат зонасида ҳам бўлиб, ишлар кўламини янада кенгайтириш, бунда шаҳарсозлик талабларига сўзсиз итоат этиш кераклигига эътибор қаратди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.