Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИЛАРИ ЙЎҚЛАНДИ
2021-04-29 15:22:08 849
Маънавият ва маърифат маркази Бағдод тумани бўлинмаси вакиллари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олишди. Бу ҳақда бўлинма раҳбари Исломжон Аҳмедов маълум қилди.
Таъкидлаш лозимки, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан туманда бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Умуман олганда, Уруш қатнашчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга кўмаклашиш, оғирини енгил қилишга туман ҳокимлиги томондан доимий эътибор қаратиляпти.
Асл матонат эгалари бўлган отахонларимизга ҳар ойда 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва керакли дори-дармонлар бепул етказиб берилмоқда. Шунингдек, уларнинг саломатликларини доимий кузатиб бориш мақсадида, патронаж ҳамширалари бириктирилган. Лекин, минг афсус, бугунга келиб, улар туманимизда 3 нафар қолишди.
- Уларнинг борлиги, сафимизда яшаб, дуолар қилиб ўтиргани – бизнинг давлатимиз, - дейди И.Аҳмедов. – Байрам арафасида отахонлар билан дийдорлашдик. Уларга энг янги адабиётлар тўпламларидан совға қилдик. Қирғинбарот урушнинг инсоният бошига солган оғир қийинчиликлари ҳақида, бугунги тинч ва осуда ҳаётимиз ҳақида мазмунли суҳбатлар бўлди. Ижобатли дуоларидан кўнглимизни яшнатдик.
Аввалдан яхши биламиз: бу йил 94 ёшни қаршилайдиган Ўлмасбой ота Долимов “ашаддий” китобхон саналади. Қачон борсангиз, болишининг остида янги китоб турган бўлади. Маънавиятчилар тортиқ қилган асарлар ҳам Ўлмасбой отани беҳад севинтиргани аниқ.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.