Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ҚАРЗДОРНИНГ “SINOTRUK”И ҚИДИРУВГА БЕРИЛДИ
2021-04-29 16:11:09 973
Якка тартибда фаолият юритувчи тадбиркор Ш.А. “Ипотека” банкидан катта миқдорда кредит олганди. Аввалига ҳаммаси жойида эди: кредит тўловларини вақтида қайтариб турди, лекин кўп ўтмай иш чаппасига кетди...
Банк маъмурияти Риштон туманлараро иқтисодий судига даъво киритиб, тадбиркор Ш.А.дан 208 млн. 474 минг сўм миқдоридаги кредит қарзини ундириб беришни сўради. Суд даъвогарнинг аризасини қаноатлантирди ва кредит қарзини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатини Мажбурий ижро бюроси Бағдод тумани бўлимига йўллади.
Мажбурий ундирув ҳаракатлари давомида жавобгарга тегишли “Sinotruk” русумли юк автомашинаси мавжудлиги аниқланган. Бироқ, ушбу автомашина бошқа шахсга бериб юборилгани сабабли, қидирув эълон қилинган.
Қидирув давомида топилган автотранспорт воситаси 250 млн. сўмга баҳоланиб, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида сотилган.
Шу тариқа, қарздор тадбиркордан кредит қарздорлиги тўлиқ ундирилди ва ундирувчига тўлаб берилди.
Ж.ЮЛДАШЕВ,
МИБ Бағдод тумани бўлими бошлиғи,
адлия маслаҳатчиси.