Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИЛАРИГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

×

 2021-05-06 15:54:18    1591

PDF yuklash
Chop etish


9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан бағдодлик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига алоҳида эҳтиром кўрсатилди.

Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов ва Бағдод тумани ҳокими Восилжон Назаров бошчилигидаги фаоллар Мирзаобод қишлоғида яшовчи Шакирали ота Тешабоев, Қаровултепа қишлоғида яшовчи Ўлмасбой ота Долимов ҳамда бедараклик Ҳасанбой ота Раҳимов хонадонида бўлишиб, бугунги тинч ва осуда ҳаётимиз сабабчилари, асл матонат, мардлик ва жасорат тимсоллари бўлган табаррук инсонлар ҳолидан хабар олишди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг байрам табриги, ёдгорлик монументи, 12 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти ҳамда вилоят ва туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди.

Расмийлар шу куни ҳарбий хизматни ўташ даврида ҳалок бўлган Содиржон Муҳаммадалиев ва Сариосиёдаги жанговор ҳаракатлар иштирокчиси Илёсжон Егиталиев хонадонида ҳам бўлишди.

Умумхалқ байрами муносабати билан туманимизда маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.