Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бағдодда қарийб 2 минг оилага мурувват ёрдами кўрсатилди
2021-05-12 22:16:58 793
Муборак Рамазон ойида Бағдодда қарийб 2 минг оилага “Саховат ва кўмак” жамғармаси ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан мурувват ёрдамлари кўрсатилди. Бу ҳақда туман ҳокимининг 1- ўринбосари Сардоржон Қарабаев маълум қилди.
- Дастлаб 1 минг 150 та хонадонга 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини манзилли равишда тарқатгандик, - дейди С.Қарабаев. – 9 май – Хотира ва қадрлаш кунида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, байналминал жангчи-фахрийлар, хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар, шунингдек, бир гуруҳ меҳнат фахрийлари (жами – 278 нафар) ҳолидан хабар олинди. Туманимиз ҳокими Восилжон Назаров ташаббуси билан бугун бу эзгу амалиёт яна давом этиб, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган 300 та хонадонга ҳайитлик сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Аҳамиятлиси, мурувват ёрдамларини манзилли етказишда маҳалла жамоатчилиги ҳамда корхона-ташкилотлар вакиллари беминнат ёрдам берди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.