Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БАҒДОД ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИНИНГ РАСМИЙ МУНОСАБАТИ

×

 2021-05-13 17:49:38    1804

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Фарғона вилояти Бағдод тумани “Хитой” МФЙда жойлашган шифохонани депутат арзон-гаровга сотиб олиб, энди яна аҳолига бўлиб сотяпти” деган мазмундаги мурожаатга асосан қуйидагилар маълум қилинади:

Бағдод тумани “Хитой” МФЙда жойлашган собиқ “Охунбобоев” ҚВП биноси белгиланган қонуний тартиблар асосида хусусийлаштирилган бўлиб, жорий йил бошида ўтказилган хатловлар натижасида, мазкур объект фойдаланишсиз тургани аниқланган.

Туман ҳокими Восилжон Назаров ва 3-сектор раҳбари Жаҳонгир Ҳасанов 13 март куни мазкур объектда шахсан бўлиб, тегишли мутахассислар иштирокида ўрганишлар олиб борган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 666-сонли қарорига мувофиқ, объект мулкдори – “Эрматовлар боғи” деҳқон хўжалигига фойдаланилмаётган объектларга нисбатан таъсирчан солиқ механизмини қўллаш бўйича Давлат солиқ хизмати органлари томонидан хулоса тақдим этилган.

Унга кўра, объект мол-мулк ва ер солиқлари ўрнатилган ставкага нисбатан 3 ойга қадар ишга тушмаган тақдирда 2 баравар, 3 ой ўтгандан сўнг – 5 баравар, 6 ой ўтгандан сўнг – 10 баравар, 12-ойдан бошлаб эса келгуси ҳар 12 ойда охирги ошириб қўлланилган миқдорнинг 2 баравари миқдорида қўлланилиши белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг юқорида келтирилган қарорининг 5-банди, 4-хат бошисида:

- фойдаланилмаётган объект бегоналаштирилганда, ушбу объект мулкдорига нисбатан 1-ишчи гуруҳининг хулосаси асосида қўлланилган таъсирчан солиқ механизми янги мулкдорга нисбатан ҳам қўлланилиши белгилаб қўйилган.

Шу муносабат билан, 2021 йил 4 февралда тузилган солиқ хулосасига асосан, айни вақтда объектнинг янги мулкдорлари – А.Каримов, Ҳ.Раҳмонбердиев ва А.Раҳмоновга ҳам таъсирчан солиқ механизми қўлланилган.