Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИДАГИ АСОСИЙ ЎЗГАРИШЛАР НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?
2021-07-02 19:09:29 697
Президент фармонига кўра 2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб:
Белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчи шахсларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий этилди. Бунда:
иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда 256 675 сўмдан 400 000 сўмга оширилди;
белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 565 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори ҳам 565 000 сўмга етказилди;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа миқдори 315 030 сўмдан 400 000 сўмга етказилди.
Собитали СОБИРОВ,
Пенсия жамғармаси Бағдод тумани бўлими бошлиғи.