Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда журналистлар ва блогерлар учун матбуот анжумани ҳамда пресс-тур ташкилланди

×

 2021-08-02 10:27:16    554

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси томонидан тасдиқланган медиа-режага асосан, Бағдод туманида журналистлар ва блогерлар учун навбатдаги матбуот анжумани ҳамда пресс-тер ташкил этилди.

Маҳаллий ҳокимлик муассислигидаги “Бағдод ҳаёти” газетаси таҳририятида ўтказилган матбуот анжуманида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Бахтиёржон Холдоров, туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбсари Умиджон Йигиталиев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Фазлиддин Очилдиев қатнашиб, журналист ва блогерларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтардилар.

Хусусан, туманда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурлари доирасида бажарилаётган ишлар, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, уй-жойлар қурилиши, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда коммунал соҳалар фаолияти билан боғлиқ долзарб саволларга масъулларнинг жавоби олинди.


Шундан сўнг иштирокчилар учун Президент эътирофидаги Гулистон йўлдош шаҳарчасида қад ростлаётган кўп қаватли янги турар-жой бинолари, ижтимоий соҳа объектлари, айни ҳудуддаги “Мурувват” кичик саноат зонаси ва Ёшлар иссиқхона мажмуасига пресс-тур ташкилланди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.