Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 26 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгашининг навбатдаги XXXII сессияси ҳақида

×

 2021-08-02 21:11:10    1513

PDF yuklash
Chop etish


Бугун халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгашининг навбатдаги XXXII сессияси ўтказилди. Пандемик вазиятни ҳисобга олиб, сессия ишида чекланган контингент – депутатлар, масалага дахлдор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Сессияда:

халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгашининг 2020 йил 14 июлдаги VI-31-3-11-152-K/21-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

Бағдод тумани “Саховат ва кўмак”, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ҳамда “Ёшлар дафтари” жамғармаларидан маблағ ажратиш;

Бағдод туманидаги кўп квартирали уй-жойлардан фойдаланиш ва сақлаш борасидаги ишларнинг бориши юзасидан депутатлик назоратини ўрнатиш бўйича тузилган ишчи гуруҳининг ўрганиш хулосалари;

2021 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида одил судлов фаолиятини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро суди раиси А.Разиковнинг ахбороти тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

Кўриб чиқилган масалалар юзасидан Кенгаш қарорлари қабул қилинди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.