Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бағдодда 9 нафар фуқарога уй-жой сотиб олиш учун бошланғич тўлов тўлаб берилади
2021-08-02 21:12:40 1487
Бағдод туманида уй-жойга муҳтож бўлгани сабабли махсус рўйхатга олинган 9 нафар фуқарога уй-жой сотиб олиш учун бошланғич тўлов “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан тўлаб бериладиган бўлди. Бу ҳақда маҳаллий Кенгаш котибияти мудири Ғайратжон Эшонхонов маълум қилди.
Таъкидланишича, бугун ўтказилган навбатдаги XXXII сессияда депутатлар “Саховат ва кўмак”, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ҳамда “Ёшлар дафтари” жамғармаларидан маблағ ажратиш масаласини ҳам кўриб чиқишган. Шунга биноан, “Ёшлар дафтари”да рўйхатга олинган 2 нафар, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи 7 нафар фуқарога кўп қаватли уйлардан хонадон сотиб олиш учун бошланғич тўловнинг бир қисми махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
- Бунинг учун жами 77,5 млн. сўм маблағ ажратилишига депутатларнинг розилиги олинди. Бошланғич тўлов шакллантирилган уйларнинг 2 таси 3 хонали, 7 таси 2 хонали, - дейди Ғ.Эшонхонов.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.