Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бағдодлик тадбиркор: “ASAD-Tex” фаолиятини тўхтатмайди, аксинча, янада ривожланади
2021-08-02 21:15:32 600
Бағдоддаги “ASAD-Tex” ип йигирув корхонаси фаолиятини тўхтатяпти экан, оқибатда юзга яқин хотин-қизлар ишсиз қоларкан, деган гап-сўзлар ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди (бу муҳокамалар ҳали-ҳамон давом этмоқда). Кўпчилик тушуниб-тушунмай, масаланинг асл моҳиятини назардан қочириб, муаммонинг ечимини тадбиркордан эмас, балки туман ҳокимидан қидиришди. Гўёки, тадбиркорнинг касодга учрашидан, ишсизлар сони ортишидан туман ҳокими манфаатдордек.
Йўқ! Мутлақо ундай эмас! Бунинг исботи ўлароқ, Бағдод тумани ҳокими Восилжон Назаров бугун “ASAD-Tex” жойлашган ҳудуд – 3-сектор раҳбари Жаҳонгир Ҳасанов ҳамроҳлигида тадбиркор Шавкатжон Усмонов билан учрашиш, вазиятни манзилли ўрганиш мақсадида ушбу корхонага борди.
- Тўғриси, сал ўнғайсиз вазият бўлди, - дейди биз билан суҳбатда тадбиркор Ш.Усмонов. – Туман ҳокими ва сектор раҳбари шахсан келиб, корхонамиз муаммоси билан қизиққанлари мени хурсад қилди, албатта. Ижтимоий тармоқда айрим юртдошларимиз вазиятни бўрттириб юборганлари рост. Аслида, ҳар қандай масалани ўзаро кенгашган ҳолда ҳал қилиш мумкин. Мана, туманимиз ҳокими ва сектор раҳбари билан дўппини бир жойга қўйиб, ҳаммасини гаплашиб-келишиб олдик. Ишонтириб айтаманки, “ASAD-Tex” фаолиятини тўхтатмайди, аксинча, раҳбарларимизнинг ёрдами ва қўллаб-қувватлаши билан уни янада ривожлантирамиз. Ҳафта ўртасида россиялик ҳамкорларнинг ташрифи кутиляпти. Улар корхонамизга 3-4 миллон АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритишни ва қўшимча ишлаб чиқариш линияларини қуришни таклиф қилишмоқда. Меҳмонларни туман ҳокимининг ўзи шахсан кутиб оладиган бўлди. Ҳафта охирига қадар фаолиятни қайта тиклашни мақсад қилганмиз.
Тадбиркорнинг қўшимча қилишича, корхона ишчиларига июль ойи учун ойлик иш ҳақлари тўлиқ тўлаб берилган. Ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаган ишчилар билан эса меҳнат шартномаси тугатилган.
Қўшимча маълумот: “ASAD-Tex”да ишдан бўшаган 22 нафар ходим бугун қўшни Бувайда туманида айни шу йўналишда фаолият юритувчи хусусий корхонага ишга жойлаштирилди. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати тез орада ушбу корхонада бўлиб, улар билан суҳбатлашишни режалаган.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.