Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бағдодлик тадбиркор туркиялик инвестор билан масофавий музокара ўтказди
2021-08-07 18:51:46 695
Бағдод туманида яратилаётган қулай ишбилармонлик муҳити маҳаллий тадбиркорларни янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ва бунда хорижий инвесторлар иштирокини таъминлашга ундамоқда.
Бугун тумандаги “Vodiy karvon marva” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ғайратжон Абдухолиқов Туркиянинг кўп тармоқли “Cukurova” холдинг компанияси вакили Исабей Доган билан масофавий музокара олиб борди.
Ҳар икки томон учун бирдек манфаатли ўтган музокаралар давомида, вилоятимизда етиштирилаётган мева-сабзавотларни қадоқлаш учун қоғоз ва қоғоз маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш бўйича дастлабки келишувга эришилди.
Тадбиркор Ғ.Абдухолиқовга кўра, туркиялик ишбилармонлар мазкур лойиҳага катта қизиқиш билан қарамоқда ва илк босқичда 4 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритишни кўзламоқдалар. Лойиҳа амалга оширилса, 60 та янги иш ўрни яратилади.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.